Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Уларнинг бутун ҳаёти мабда учун, унга даъват этиш учун ва унинг вазифаларини бажариш учун бўлиб қолади. Бу даъват одамлар фақат мана шу мабдани қабул қилишлари ва уммат орасида мабда ҳақида умумий онг юзага келишини мақсад қилади. Сўнг биринчи ҳалқа гуруҳга айланиб, гуруҳ ўз навбатида мабдаий ҳизбга айланиб, икки жиҳатдан табиий равишда ўса бошлайди: биринчиси - мабдани тўла, онгли равишда қабул қиладиган ҳужайраларни пайдо қилиш орқали ўз ҳужайраларини кўпайтириш; иккинчиси - бутун умматда мабда ҳақида умумий онгни юзага келтириш. Мабда ҳақидаги ушбу умумий онгдан фикрлар, раъйлар ва эътиқодларнинг - умматда якдиллик суратида бўлмаса-да - жамоий равишда бирхиллашуви ҳосил бўлади. Бу билан умматнинг мақсади, ақидаси ҳамда ҳаёт ҳақидаги кўзқараши бирхиллашади. Шунда ҳизб умматни эритиб, унинг қолоқлашишига сабабчи бўлган ёки қолоқлиги даврида пайдо бўлган кир ва фасодлардан тозалайдиган дошқозонга айланади. Умматни бундай эритиб тозалаш ишига ҳизб бошчилик қилади. Бу уйғонишга сабаб бўладиган амалиёт машаққатлидир. Шунинг учун бу ишни ўз фикрати билан яшаётган, ҳаётини фикратига бағишлаган ва босадиган ҳар бир қадамини англайдиган ҳизбгина бажара олади.
Бунга сабаб шуки, ҳизбдаги фикрга олиб борадиган сезги бу фикрни уммат ичида бир неча фикрлар орасида намоён қилади. Натижада бу фикр ўша фикрларнинг бирига айланади. Даставвал у фикрларнинг энг заифи бўлади. Чунки у энди юзага келиб, ҳали ўрнашмаган ва унинг учун муҳит мавжуд эмас фикр бўлади. Лекин у сезги мантиқи натижасидаги фикр бўлгани, яъни сезги орқали идрок қилишдан пайдо бўлган тушуниш бўлгани учун фикрий сезгини юзага келтиради, яъни чуқур фикр натижасидаги равшан сезгини пайдо қилади. Табиийки, бу фикр уни ўзида мужассам этган кишини тозалаб, холис кишига айлантиради. Ҳатто у холис бўлмасликни хоҳласа ҳам, бунга қодир бўла олмайди. Бу фикр холис кишида ақида ва сақофат бўлиб гавдаланади-да, унинг ичида сўнмас ғалаённи пайдо қилади. Бу ғалаён фикр ва туйғуда пайдо бўлган ёнишдан кейинги портлашдан ўзга нарса эмас. Портлаш даъватда ғайрат ва садоқатни, айни вақтда мантиқ ва фикрни ёйиб, бузуқликни куйдирувчи ўтга ҳамда яхшилик йўлини ёритувчи нурга айланади. Бу билан даъват бузуқ фикрлар, чириган ақидалар ва эскирган урф-одатларга қарши курашга киради. Улар ўзларини ҳимоя қилишга уринади. Лекин бу ҳимоянинг ўзи янги мабда билан тўқнашишдан иборат бўлиб, мабда қувватига қувват қўшади. Бу кураш қисқа вақт давом этади ва ниҳоят барча фикрлар, ақидалар ва йўллар парчаланиб, уммат орасида ёлғиз Ҳизбнинг мабдаи уммат фикри ва ақидаси бўлиб қолади.
Ҳизб фикрлар, эътиқодлар ва раъйларни бирхиллаштирган вақтда умматнинг онгли равишдаги бирлигини юзага келтиради ва умматни эритиб тозалаган бўлади. Шунда уммат яхлит бир бутун уммат бўлиб, бу билан ҳақиқий бирлик вужудга келади.

 

15-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30