| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
б) Тўғри дастур асосида юзага келган ҳизбда қуйидаги хусусиятлар мавжуд бўлади.
1. Тириклик - у ўсади.
2. Ривожланиш - у бир ҳолатдан иккинчи бир ҳолатга кўчади.
3. Ҳаракат - у жамиятнинг ҳар бир қатламида, юртларнинг ҳар бир қисмида кўчиб юради.
4. Сезги - у жамиятда содир бўлаётган ҳар бир воқеани ҳис этади, сезади ва унга таъсир ўтказади.
Ҳизбнинг тайёрлаши ҳаёт ва туйғуларнинг шаклланиши асосида бўлади. Унда доимий ривожланиш ва давомли ўзгариш мавжуд. У бир чизиқ бўйлаб юрмайди. Чунки у ҳаётни ўз имоний муҳити билан шакллантириш, воқени ўзгартириб мабдага мослаш учун ҳаёт ва унинг барча кўринишлари билан бирга юради.
в) Мактаб шахсни муайян шахс деган эътиборда тарбиялаш ва таълим бериш асосига қурилади. У кичикроқ бир жамоа бўлса-да, таълимий жиҳатдан жамоий эмас, фардийдир. Шунинг учун унинг натижалари ҳам жамоий эмас, фардий бўлади. Фаразан ўн минг аҳолиси бор шаҳарда мактаблар бўлиб, мингта ўқувчига таълим берса ҳам, улар бу шаҳарда ҳеч қандай жамоий уйғониш пайдо қила олмайди.
г) Ҳизб жамоатни унинг шахсларидан қатъий назар битта жамоат деган эътиборда тарбиялаш ва таълим бериш асосига қурилади. У жамоат шахсларига муайян шахслар эмас, балки жамоатнинг бўлаклари деган эътибор билан қарайди. Уларни муайян шахслар бўлиш учун эмас, жамоатнинг бўлаги бўлишга яроқли бўлишлари учун жамоий равишда тарбиялайди. Шунинг учун ҳизбнинг натижалари фардий эмас, жамоий бўлади. Фаразан бир миллион аҳолиси бор ўлкада аъзолари сони юзтага етган ҳизб бўлса, у шу ўлкада мактаб узоқ вақт оғир меҳнатлар сарфлаб, кўплаб ўқувчилар чиқариб, пайдо қила олмаган уйғонишни юзага келтира олади.
д) Мактаб шахсни ўзи яшаётган жамоатига таъсир этиш учун тайёрлаш асосига қурилади. Шахс эса фақат жузъий таъсир эта олади, холос. Чунки у фикрни уйғотишга таъсири кучсиз бўлган жузъий туйғуга эга.
е) Ҳизб жамоатни шахсга таъсир этиш учун тайёрлаш асосига қурилади. Жамоат умумий суратда таъсир эта олади. Зеро, ундаги туйғу кучли, уйғотувчан ва фикрни уйғотишга қодирдир. Шунинг учун жамоатнинг шахсларга таъсири кучли бўлади ва жамоат оз фурсатда озгина меҳнат билан уларда уйғониш пайдо қилади. Чунки фикрни уйғотувчи омил туйғудир, бу иккисининг бирлашиши натижасида уйғониш учун ҳаракат ҳосил бўлади.
ж) Ҳизб ва мактаб ўртасидаги фарқнинг қисқача мазмуни қуйидаги уч нуқтадан иборат:
- Мактаб бир қолипга чекланган бўлиб, ҳаёт асосида шаклланишга лаёқатсиз бўлади. Ҳизб эса ривожланувчан, бир қолипга чекланмайдиган ва ҳаётга ҳамнафас шаклланишга лаёқатли бўлиб, ҳаётни ўз имоний муҳити билан шакллантиради.
22-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|