Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунингдек, қолоқ уммат касал уммат деб эътибор қилинади. Агар у жонлана бошласа - битта инсоний мажмуа сифатида яхлит бир жисм деган эътибор билан - бутун уммат жонланади. Ижро қилиниши учун ўзининг тариқатига эга бўлиб, шу тариқат билан биргаликда мабда деб номланадиган нарсани ташкил этувчи фикрат уммат учун жонланиш омилидир.
Умматда мабда мавжуд бўлишининг ўзи уни жонлантириш учун етарли эмас. Балки умматнинг мабдани топиб, ўз ҳаётида амалий ўринга қўйиши уни тирик умматга айлантиради. Зеро, мабда умматнинг қонунчилик, сақофий ва тарихий меросларида бор бўлса-да, баъзан уммат мабданинг ўзидан ё мабданинг фикратидан ёки тариқатидан ёхуд фикрат билан тариқатни бир-бирига боғлашдан ғафлатда бўлади. Бундай ҳолатда фикрат ва тариқат мавжуд бўлишининг ўзи уйғонишга олиб бормайди.
Одатда уммат жамиятда қаттиқ силкинишлар рўй бериши натижасида жонлана бошлайди. Бундай силкинишлар оқибатида умматда муштарак сезги пайдо бўлади ва бу жамоий сезги силкинишларнинг сабаб ва оқибатларини ва улардан қутқарувчи узоқ ва яқин воситаларни ўрганиш орқали маълум масалалар келтириб чиқарувчи фикрий фаолиятга олиб келади.
Бироқ, бу сезги жамоатнинг шахслари орасида ягона-муштарак бўлса-да, лекин Аллоҳ мумтоз истеъдодлар бериш билан одамларни сезгига қанчалар тайёрлаганига қараб, у одамлар орасида турли даражада бўлади. Шунинг учун жамоатнинг фикратни топганлиги унда яшириниб, юзага чиқмай туради. Қачонки топганлигининг таъсири йиғилиб, юксак даражадаги сезгига эга шахсларда тўплангандан сўнг, уларни уйғотиб илҳомлантиради ва уларда ҳаракат пайдо қилади. Бу вақтда жонланиш нишоналари аввало шу шахсларда кўринади.
Юксак даражадаги сезгига эга ушбу шахсларда жамоатнинг сезгилари ўз аксини топиб, уларда фикрат марказлашади, сўнгра уларда онг ва идрок ҳаракати вужудга келади. Улар умматнинг кўзлари ҳамда уммат орасидаги онгли қатламдир.
Бироқ, бу онгли қатлам бир неча йўллар қаршисида қайси биридан юришни билмай ҳайрон ва беқарор бўлади. Лекин бу жамоий қатламдаги онг ҳаракати турли даражада бўлиб, баъзисидаги сезги мантиқи бошқасидагидан кўра кучлироқ бўлади. Шунда бу онгли қатламдан сараланган мумтоз гуруҳ юзага келиб, ўрганиш ва чуқур изланишлар натижасида йўллардан бирини танлайди. йўлнинг равшанлигини кўриб тургани каби, кўзланаётган ғояни ҳам кўради ва шу йўлдан юриб, ғояси сари ҳаракат қилади. Шундай қилиб, бу гуруҳ мабдани фикрати ва тариқати билан топиб, унга мустаҳкам ақида сифатида эътиқод қилади ва мабда унда гавдаланиб, унинг ақидасига айланади. Ушбу ақида ҳизб сақофати билан биргаликда шу гуруҳ шахслари ўртасини боғлаб турувчи робитага айланади.

Мабда шахсларда гавдаланган вақтда юзага чиқмасдан яшириниб тура олмайди. Балки мабда уларни мабдага даъват этишга ундайди. Шунда уларнинг ишлари мабда асосида шаклланиб, унинг дастури бўйича юради, чегаралари билан чекланади.

 

14-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30