6) Бу режали ҳаракатлар жамият, шахслар ва муҳитларни онгли равишда ўрганиш ҳамда ҳизб вужудига бузуқ унсур суқулиб киришидан ва уюшишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳизб жиҳозларидан бирини тузишда хатолик содир бўлишидан эҳтиёт бўлган ҳолда назорат қилиш билан бирга олиб борилади. Токи бу хатолик уни тўғри йўналишдан бошқа томонга буриб қўймасин ва ҳизбнинг ичида бўлиниш вужудга келмасин. 7) Собит-барқарор ақида ва етилган ҳизбий сақофат ҳизб аъзолари ўртасидаги робита бўлмоғи, ҳизб жамоатини ҳаракатга соладиган қонун ҳам қоғозга ёзилган идорий қонун эмас, балки айни шу ақида ва сақофат бўлмоғи лозим. Бу ақида ва сақофатни кучайтириш тариқати ўрганиш ва фикрлашдирки, ақл ўзига хос суратда шакллансин ва туйғуга боғланган фикр вужудга келсин. Бутун ҳизбни давомли равишда имоний муҳит қамраб турмоғи зарур, токи ҳизбни бирлаштирувчи омил икки нарса - қалб ва ақл бўлсин. Шунинг учун мабдага имон келтирмоқ даркорки, ҳизб шахслари орасини аввало қалб боғласин. Сўнгра мабдани чуқур ўрганмоқ, ёдда тутмоқ, ўзлаштирмоқ ва тушуниб етмоқ зарурки, иккинчи робита, яъни ақл ҳосил бўлсин. Шундай қилиш орқали ҳизб тўғри тайёрланади ва унинг робитаси ҳизбнинг ҳар қандай бўрон-шамоллар қаршисида сабот-матонат билан тура олишига имкон берадиган даражада мустаҳкам ва пухта бўлади. 8) Ҳизб қиёдати, яъни ҳизбнинг биринчи ҳалқаси бир жиҳатдан моторга ўхшаса, бошқа жиҳатдан ўхшамайди. Ўхшаш жиҳати шундаки, газ билан ҳаракатланадиган мотор ўз ҳаракати натижасида бензин ва учқундан ҳосил бўладиган иссиқлик қувватига эга. Бу иссиқлик қувватидан ҳавода босим пайдо бўлиб, у тирсакли вални туртади ва ўз навбатида вал ўз ҳаракатини қолган қисмларга узатади ва машина ҳаракатга келади. Шунга биноан ушбу уч нарса - учқун, бензин ва мотор ҳаракати асосий омиллардир. Чунки мотор иссиқлик қувватини пайдо этиш билан босим ҳосил қилади ва бу босим ўз ҳаракатини қолган қисмларга узатади-да, моторни ҳаракатга келтиради. Агар моторнинг ҳаракати тўхтаса, қолган барча қисмлар ҳам тўхтайди. Демак, мотор ҳаракатланиши, сўнгра бутун машинани ҳаракатга келтириши учун албатта бензин, учқун ва мотор ҳаракати зарур. Шунга ўхшаш, ҳизб қиёдатида, яъни ҳизбнинг биринчи ҳалқасида гавдаланган фикрат учқун ўрнида, қиёдат таркибидаги онгли шахсларнинг сезгиси бензин ўрнида ва сезгиси фикратдан таъсирланган инсон эса мотор ҳаракати ўрнидадир. Шунга кўра, фикрат инсондаги сезгига боғланган пайтда иссиқлик қувватини пайдо этади ва бу қувват қиёдатни ҳаракатга ундайди. Қиёдатнинг бу ҳаракати ҳизбнинг шахслар, ҳалқалар ва маҳаллий жиҳозлар каби бошқа қисмларига ўтади ва бу қисмлар унинг иссиғидан таъсирланиб, бутун ҳизб - машина ҳаракатга келганидек - ҳаракатга келади. Мана шу вақтда ҳизб юриши ҳаракатга келиб, унинг шаклланишида ўсиш даври бошланади.
19-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|