Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Жамият одамлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан ташкил бўлишини, давлат шулар асосида қурилишини, бу тўрт нарса жамлангач давлат албатта қурилажагини, уни ҳеч қандай куч тўхтата олмаслигини, давлат қурилишига мол-дунёнинг, қурол-аслаҳанинг ҳеч бир алоқаси йўқлигини, мол-дунёни кўпайтириш, қудратли қурол-аслаҳани ишлаб чиқариш қурилган давлатнинг иши эканлигини улар билмайдилар. Натижада Аллоҳнинг оятига, Пайғамбарининг ҳадисларига ишонмай ўз иймонига, Исломига путур етказадилар. Пайғамбари Муҳаммад с.а.в. Ислом давлатини нима билан, қайси асосда, қандай қурганлиги тарихини билмаганидан, улкан мол-дунё, ўта кудратли қурол-аслаҳага эга бўлган СССР давлатини нима парчалаб юборганлигини англаб етолмаганидан ҳар хил сафсаталарга берилиб ўзи қаттиқ адашади ва уларни тарқатиб бошқаларни ҳам адаштиради. Ислом давлатини қуриш ҳар бир мусулмонга фарзлигини билмай, бу фарзни бажармай қаттиқ гуноҳга ботади. Ундайлар на чин эътиқодли мусулмон, на сиёсий онгли кофир.
Бугун ер юзидаги барча одамлар дунёнинг қайси қитъасида яшаётганларидан қатъий назар гуноҳлар, бузуқликлар гирдобида ва адолатсизликлар, жабру зулмлар зулматлари қаърида яшамоқдалар. Кеча азиз бўлганлар ҳам, хор бўлганлар ҳам, барчанинг орзу-армонлари, умидлари, нигоҳлари эртанги кунга қаратилган. Эртанги кун нурли бахтиёр кундир. Негаки унинг мунаввар тонгидан барча нарса хабар бериб турибди. Оллоҳ ваъда бермоқда. Пайғамбари баён қилмоқда. Илмий кашфиётлар, ихтиролар жаҳолат, хурофот пардаларини бирин-кетин йиртмоқда. Ёлғонлар, бўҳтонлар ҳақиқат олдида касодга учрамоқда. Инсонлар инсонга хос адолатли фаровон ҳаётни бахшида этадиган тузумлар, қонунлар чиқаришдан ожизлигини тан олмоқда. Бугунни қоплаган зулмат булутлари соат сайин тарқатмоқда.
Огоҳ бўлинг, хурсанд бўлинг

Мунаввар тонг яқин!

 

34-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34