Бу хавфнинг тобора яқинлашаётганини аниқ билгач, унинг олдида шу кунгача тўплаган кучлари арзимас эканлигини билгач, қўшимча куч тўплаш учун НАТОга янги-янги аъзоларни жалб қила бошлади. У ҳам етмаслигини билиб терроризмга қарши курашиш шиори остида бу хавфга қарши бутун дунёни бир сафда туришга бор овози билан чақирмоқда Америка ўзининг шайтоний мақсадлари йўлида дунё халқларини аҳмоқ қилмоқда. Нафсоний ҳирсларини қондириш йўлида НАТОга аъзо давлатларнинг фуқароларини, солдатларини асоссиз урушларга тиқиб қонга беламоқда, молларини исроф қилмоқда, уруш кетаётган давлатларнинг кулини кўкка совурмоқда. Косовада, Афғонистонда ва Ироқда бўлиб ўтган урушларни бунга мисол қилиб келтирилмаса ҳам бутун дунё буни беш қўлдек аниқ билиб, кўриб турибди. Бироқ дод-фарёд қилган ҳам, индамай нафасини мажбур ичига ютиб турганлар ҳам халоскорни интизорлик билан кутиб турибди. Дунёнинг халоскориБарча зулму зўравонлик, кулфат-балолардан, залолат-хатолардан қутилишнинг ягона йўли – Яратувчининг туширган қонун-тузумини тўлалигича ҳаётга татбиқ қилишдир. Яратувчининг туширган қонун-тузуми 23 йил давомида Улуғ Пайғамбари Муҳаммад с.а.в.га туширган Ислом динидир. Яъни ҳаётнинг барча муаммоларига тўғри ечим берадиган конституцияга, сиёсий ақидага, давлат бошқарувига эга бўлган Ислом динидир. БМТнинг органлари белгилаб берган ёки уларнинг программалари асосида ташкил бўлган мадрасалардан етишиб чиққан малай, динфуруш олимлар талқин қилаётган, яъни сиёсатга аралашмайдиган, давлатдан ажратилган, иқтисодни бошқармайдиган, жиноят-жазоларни ҳал қилмайдиган фақат ибодатлар, одоб-ахлоқ ва урф-одатлардан иборат бўлган демократия қолипидаги Ислом Яратувчи ўз Пайғамбарига туширган Ислом эмасдир. Уни ҳаётга татбиқ қилиб ҳам бўлмайди, у зулм ва балолардан ҳам қутқара олмайди, аксинча уни Ислом деб тушуниш энг даҳшатли кулфатдир.
29-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|