Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
8. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти (ФАО) – БМТ хузуридаги халқаро ташкилот. 1945 йилда тузилган, асосий вазифаси: озиқ-овқат ресурсларини кўпайтириш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ёрдам бериш. ФАО Уставидан келиб чиқадиган мажбуриятларни ўз зиммасига олган ҳар бир давлат унинг аъзоси бўлиши мумкин. Ўзини-ўзи бошқара олмайдиган территориялар эса ҳамкор аъзо сифатида қабул қилинади. Олий раҳбар органи – унга аъзо бўлган давлатлар вакилларининг бош конференцияси; одатда икки йилда бир марта чақирилади. Конференциялар ўртасидаги даврда ташкилот фаолиятини Бош кенгаш назорат қилади. ФАО органларининг қарорларини амалга ошириш учун доимий секретариат тузилган. Унга конференцияда сайланадиган Бош директор раҳбарлик қилади. Штаб квартираси Римда (Италия).
Изоҳ: БМТнинг бу органларига изоҳ беришдан олдин оғир саноат, енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги ҳақида бир оз тўхталиб ўтиш лозим.
Мамлакатни бойитадиган биринчи асосий омил оғир саноатдир.
Оғир саноат – ишлаб чиқариш воситаларининг, меҳнат воситалари (машиналар, двигателлар, механизмлар) ва меҳнат предметлари (хом ашё, материал, ёқилғи)ни ишлаб чиқарувчи саноат сохаларининг мажмуи. Оғир саноатга қазиб чиқариш соҳалари, қайта ишлаш саноатининг қатор муҳим тармоқлари, электро-энергетика, қора ва рангли металлургия, қурилиш материаллари тармоқлари саноати, кимё, ёғочни қайта ишлаш саноати киради. Оғир саноатнинг негизи машинасозлик. Ишлаб чиқариш воситалари фақат оғир саноатда эмас, балки бошқа соҳаларда ҳам тайёрланади, лекин оғир саноат ишлаб чиқарувчи кучларнинг тараққиётида ҳал қилувчи рол ўйнайди, чунки ишлаб чиқариш қуролларини фақат оғир саноат ишлаб чиқаради. Халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларидаги техника тараққиёти оғир саноатнинг тараққиёт даражаси билан ўлчанади ва у ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсишига асос яратади ҳамда мамлакатнинг ҳарбий қудратини таъминлайди, кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш қонуни ишлаб чиқариш воситаларини, айниқса оғир саноатни тез суръатлар билан ривожлантиришдан иборат.
Оғир саноатнинг янги тармоқлари: авиация, автомобил, трактор, комбайнсозлик, станоксозлик, атом, электрон, аэрокосмик, металлургия машинасозлиги ва бошқалар. Оғир саноат халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларида, техника тараққиётига ҳамда юқори меҳнат унумдорлигига эришишда, халқ фаровонлигини муттасил равишда ошириб боришда мамлакатнинг меҳнат, иқтисодий мустақиллигини таъминлашда асос ҳисобланади.
11-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|