Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
8) Барча давлатларнинг мактаблардаги, техникум, институт, университет ва бошқа ўқув муассасаларидаги таълим-тарбия программалари ва ўқув қўлланмалари БМТ резолюция-қарорларига мувофиқ бўлиши шарт. Қишлоқ хўжалиги учун ажратилган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларининг таълим-тарбия программалари фақат қишлоқ хўжалиги мутахассислари етишиб чиқадиган услубда бўлиши шарт. Уларнинг ўқув муассасаларида ҳарбий саноат, оғир саноат, машинасозлик саноати мутахассисларини етиштириб чиқарадиган программаларнинг бўлиши катъиян ман этилади. Бу каби программалар фақат шу беш давлатнинг ўқув муассасалари учун хос, шунингдек қисман Европа давлатлари учун мумкин. Осиё, Африка, Лотин Америкаси фуқароларини шу беш давлатнинг ҳарбий саноат, оғир саноат, машинасозлик саноати мутахассисларини етиштириб чиқарадиган олий ўқув юртларига қабул қилинмайди, қабул қилинган тақдирда уларни шу мутахассислик бўйича шу давлатларнинг ўзида ишлаши шарт қилинади.
Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳозир ер юзида ҳаётнинг барча муаммоларига ўз ечимини берадиган учта тузум мавжуд: Улар капитализм, социализм ва Ислом. Ислом давлати 1924 йили кофир давлатлари томонидан йўқ қилинган. Социализм тузуми муваффақиятсизликка учради. Хозирча халқаро майдонда капитализм турибди. Унинг туриши соғлом тузум бўлгани учун эмас, балки соғлом-тўғри бўлган Ислом тузумининг ҳаётда вақтинча йўқ бўлиб тургани учундир. Ислом давлати ҳаётга қайтиб келиши биланоқ капитализм ҳам, социалистик тузум ҳам ва бошқа инсоний тузумлар ҳам бирор кун оёққа тура олмайдилар ва юқорида зикр қилиб ўтилган зулмларини қила олмайдилар. У кунда дунё харитаси ўзгаради. Халқаро иқтисод, халқаро сиёсат Ислом давлатининг адолатли бошқаруви остида янгича тус олади. Улар шуни яхши билганлари учун Ислом давлатини қайтиб яна ҳаёт майдонига келишининг олдини тўсиш мақсадида жон-жаҳдлари билан тўсиқ қўядилар. Бир томондан ҳар хил туҳмат ва бўҳтонлар тўқиб чиқарадилар. Масалан: Ислом тарафдорларини ХХ асрда «ваҳҳобийлар», «диний экстремистлар» деб аташган бўлса, Амерка бошлиқ барча давлатлар ХХI асрдан бошлаб уларни «ҳалқаро террористлар» деб аташга келишиб олдилар. Иккинчи томондан барча Ислом юртларидаги мактаб, мадраса ва олий ўқув юртларининг программаларини «Ислом сиёсатга аралашмайди, у ибодат, ахлоқ ва урф-одатлардангина иборат диндир» деган асосда қўядилар ва шуни қаттиқ назорат қиладилар.
21-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|