2) Европа мамлакатлари ҳарбий саноатнинг фақат мудофаа учун зарур бўлган миқдорда ядросиз, фазога алоқаси бўлмаган, қитъалараро баллестик ракеталардан бошқа турлари, саноатнинг барча турлари – оғир саноат, машинасозлик саноати, енгил саноат – ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Шунингдек уларнинг зиммасига бошқа мамлакатларга шу маҳсулотларни ишлаб чиқиб етказиб бериш ва улар билан савдо қилиш вазифаси юкланган. 3) Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатлари ҳарбий саноат билан, машинасозлик саноатининг барча тури билан шуғулланиши тақиқланган. Улар енгил саноатнинг баъзи турлари билан ва асосан қишлоқ хўжалиги билан, шунингдек қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган пахта териш машинаси, ер ҳайдаш трактори каби машинасозлик саноатининг баъзи турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Уларнинг зиммасига бошқа мамлакатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва хом ашёни етказиб бериш ва улар бўйича савдо қилиш вазифаси юкланган. 4) Африка мамлакатлари ҳарбий саноат, оғир саноат, машинасозлик саноати билан шуғулланиши тақиқланган. Улар қисман енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Уларнинг зиммасига бошқа давлатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шунингдек саноат хом-ашёсини етказиб бериш ва улар билан шу нарсалар асосида савдо қилиш вазифаси юкланган. 5) Лотин Америкаси мамлакатлари ҳарбий саноат, оғир саноат, машинасозлик саноати билан шуғулланиши таъқиқланган. Улар қисман енгил саноат билан ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ва саноат хом ашёларини тайёрлаб бериш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Улар зиммасига бошқа мамлакатларга шу маҳсулотларни етказиб бериш ва улар билан шу маҳсулотлар хусусида савдо қилиш вазифаси юкланган. Юқорида зикр қилинган вазифаларни амалга оширувчилар БМТнинг Европа учун иқтисодий комиссияси, БМТнинг Осиё ва Узоқ Шарқ учун иқтисодий комиссияси, БМТнинг Лотин Америкаси учун иқтисодий комиссияси, БМТнинг Африка учун иқтисодий комиссияси ва БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти органларидир.
14-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|