Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу беш давлат раҳбар бўладиган кимсаларни ўз ўқув юртларида махсус тайёрлайдилар. Тайёргарликдан ўтганларнинг номзодини давлат раҳбарлигига кўтариб сохта сайловлар ўтказадилар. Сайловларни синчиклаб кузатадилар ва натижаларни ўзлари хоҳлагандек қолипга солиб халқ номидан сайланди деб халқнинг жиловини қўлига оладилар. Масалан: Марокаш Қироли Ҳасан II 1952 йил Франциянинг Бордо шаҳридаги университетнинг юридика факулpтетини битирган.
Иордания Хошимийлар қироллигининг валиаҳди Ҳасан ибн Таллол Британиянинг Харроу мактабида ва Оксфорд университетида таълим олган.
Иордания Хошимийлар қироллигининг қироли Ҳусайн ибн Таллол Британиянинг Харроу мактабида ва Сандхёрстда қироллик ҳарбий академиясида таълим олган.
Яман Араб республикасининг бош вазири Абдул Ғани 1962 йили Американинг Колорадо университетини битирган. Иқтисодчи.
Мисрнинг ташқи ишлар вазири, бош вазирининг ўринбосари Абдул Мажид Париж университетида ўқиган.
Малайзия ташқи ишлар вазири Абу Ҳасан Умар Британиянинг Гулл университетида ўқиган.
Бин Али, Зайнул-Обидин Тунис республикасининг президенти. Ҳарбий ўқув юртини тамомлаб Америка ва Францияда махсус тайёргарликдан ўтган.
Бу рўйхатни жуда узун келтириш мумкин, лекин бу ўринда мазкур мисоллар билан кифояланамиз. Қолганлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни, Ўрта Осиё раҳбарларини қаерда ўқиганлари ва қандай тайёргарликдан ўтганларини билишни муҳтарам ўқувчимизнинг ўз саъй-ҳаракатларига ҳавола этамиз.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин ташкил этилган давлатлараро халқаро ташкилотлардан яна бири НАТОдир. Қуйида НАТО ҳақида уни ташкил қилганларнинг таърифини келтириб, сўнгра қисқача изоҳ берамиз.

НАТО (North Atlantic Treaty Organization – NATO) Шимолий Атлантика пакти. Социалистик мамлакатлар, миллий озодлик ҳаракатларига қарши қаратилган ҳарбий-сиёсий иттифоқ. АҚШ ташаббуси билан тузилган. Ушбу иттифоқ  1949 йил 4 апрелда АҚШ, Британия, Франция, Белpгия, Нидерландия, Люксембург, Канада, Италия, Португалия, Норвегия, Дания, Исландия вакиллари томонидан Вашингтонда имзоланди ва шу йили 24 августда кучга кирди.

 

26-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34