Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Изоҳ: БМТ органлари ичида асосий органлардан бўлган бу орган дунё мамлакатларини иқтисодий, ижтимоий, маданият, маориф, соғлиқни сақлаш ишлари бўйича бошқаради, кузатади ва Бош Ассамблеянинг шу соҳалар бўйича дунё мамлакатлари устидан чиқарган қарорларини мажбурий амалга оширади. Буларнинг ҳар бирининг изоҳи қуйида алоҳида-алоҳида келтирилади. Булардан ташқари бу орган бир неча иш билан шуғулланади:
а) «Саноат тараққиёти»ни бошқаради. У БМТ ҳар бир давлат учун белгилаган саноат соҳасини назорат қилади, яъни қайси давлатга оғир саноат, қайсинисига ҳарбий саноат ва қайси бирига енгил саноат, қайси бирига қишлоқ ҳўжалиги белгиланганлигини назорат қилади ва енгил саноат билан ёки қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиши белгиланган давлатни оғир саноат ёки ҳарбий саноат билан шуғулланишдан ман қилади.
б) «Қурилиш ва планлаштириш» масалаларини назорат қилади ва бошқаради, яъни енгил саноат билан ёки қишлоқ ҳўжалиги билан шуғулланиши белгиланган давлатнинг оғир саноат ва ҳарбий саноатни ишлаб чиқарадиган заводларни қуришдан, уларни планлаштиришдан ва шу саноатларни ишлаб чиқаришга олиб борадиган ўқув юртларини, лабораторияларни қуришдан ва планлаштиришдан қатъиян ман қилади.
в) «Статистика ва аҳоли» билан шуғулланади, яъни дунё мамлакатларида қанча аҳоли бор, улар қайси миллатга мансуб, қайси территорияда яшайди, уларнинг диний эътиқодлари қандай, қайси миллат билан дўстлик-душманлик алоқалари мавжуд ва бошқа шу каби маълумотарни Бош ассамблеяга ва Хавфсизлик кенгашига топширади. Улар бу маълумотлардан сиёсий мақсадларда – ўз манфатлари юзасидан уруш-низоларни келтириб чиқаришда – ва иқтисодий масалаларда фойдаланишади.

3.         Бирлашган миллатлар ташкилотининг Европа учун Иқтисодий комиссияси (ЕИК) – БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига қарашли халқаро ташкилот. 1946 йилда тузилган. Асосий вазифаси: Европа мамлакатлари иқдисодини ривожлантириш, улар ўртасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек Европа мамлакатлари билан бошқа қитъалардаги мамлакатлар орасида иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан иборат. Комиссиянинг олий органи – умумий сессия; одатда йилига бир марта чақирилади. Ижрочи органи – секретариат. Штаб Квартираси Женевада (Швецария).

 

9-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34