Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

3) Европа давлатлари келишган ҳолатда ўз пулларини барқарор ушлаб турадилар ва учинчи дунё давлатларининг пулларинин сунъий равишда инфляцияга учратадилар, мақсад хом ашёни янада арзон баҳода олиб чиқиб кетиш, у давлатларни қарзга ботириб, доимо ўз мустамлакасида сақлаб қолишдир. Бунга қўшимча у давлатларнинг хом ашёларининг нархини сунъий равишда, масалан, «истеъмолдан ортиқча» каби сўзларни тарқатиш билан пасайтирадилар. Мисол учун: бир неча йил олдин 1 тонна пахтанинг баҳоси 1600 доллар эди, 1 долларнинг ўзбек пулига нисбатан қиймати эса 160 сўмга тенг эди, ҳозир эса 1 тонна пахтанинг баҳоси 800 доллар. 1 долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 1000 сўмдан юқори.
4) Европа давлатлари ўзларининг жирканч, ёвуз қопқон бўлган иқтисод тузумларини, «ҳиссадорлик жамияти»ни учинчи давлатларга мажбурлаб ўтказадилар. Хусусийлаштириш қонунини амалга ошириб, мазкур давлатларнинг хусусий фирмаларининг акцияларини сотиб оладилар, сўнгра ундан чиққан соф фойдани ўз мамлакатларига олиб чиқиб кетадилар.
9. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Васийлик Кенгаши – БМТнинг васийлик системасига қўшилган ҳудудларнинг бошқарилишини назорат қиладиган Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлиб, лекин васийликдаги ҳудудларни бошқармайдиган, васийликни амалга ошириш учун Бош Ассамблея уч йил муддатга сайлаган давлатлардан ташкил топган ташкилот. Васийлик кенгаши 1946 йил декабрда БМТнинг биринчи сессиясида ташкил этилган. БМТ уставининг 87-моддасига мувофиқ Васийлик кенгаши васийликка олган ҳокимиятнинг йилда бир марта тақдим этадиган ҳисоботини ҳамда васийликдаги ҳудуд халқидан тушган илтимос ва талабларни кўриб чиқади, васийликка олинган ҳудудларга бориб топшириқларнинг бажарилишини назорат қилади ва ҳоказо. Васийлик кенгаши ўз фаолиятини Бош Ассамблея раҳбарлиги ва назорати остида олиб боради. Васийлик кенгашида масала кўпчилик овоз билан ҳал қилинади. Ҳозир васийлик системасида Янги Гвинея ва васийлик остидаги стратегик ҳудудлар деб эълон қилинган Тинч океани ороллари қолган холос. Бошқарувчи ҳокимияти – АҚШ.

Изоҳ: Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари БМТ тарафидан юкланган мажбуриятларни ўз зиммасига ололлайдиган ва тўлайдиган қул давлатлардир. Уларнинг хўжайинлари БМТни ташкил этган, асосан беш давлат; Америка, Россия, Британия, Франция ва Хитойдир. Васийлик системасидаги ҳудудлар эса мазкур хўжайинларининг топшириқларини сўзсиз бажарадиган, масъулиятни кўтара олмайдиган, ҳимояга мухтож «етим қулваччалардир».

 

18-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34