Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасида ташкилот аъзоси бўлган бир ёки бир неча мамлакатга ҳарбий ҳужум бўлган тақдирда НАТОнинг бошқа аъзолари зарур деб ҳисоблашса қуролли кучларни ишга солиш йўли билан ёрдам кўрсатиши мумкинлиги ҳақида қарор қилинган.
Шимолий Атлантика блокининг олий органлари – йилига 2 марта чақириладиган НАТО Кенгашининг сессияси ва ҳарбий планлаштириш комитетидан иборат. Кенгаш сессияларида НАТОга аъзо бўлган давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ва кун тартибига қараб мудофаа, молия, экономика вазирлари қатнашади. НАТО кенгашларига тайёргарлик ва барча кундалик ишларни Бош секретарp раҳбарлигидаги секретариат амалга оширади. НАТОнинг штаб-квартираси Брюсселpда жойлашган.
НАТОга аъзо бўлган давлатларнинг ҳарбий харажатлари тобора ортиб бормоқда. Бу ҳаражатлар 1949 йили 18,7 млрд. долларни, 1966 йили 82 млрд. долларни, 1969 йили 106,4 млрд. долларни, 1973 йили 120 млрд. долларни, 1974 йили 132 млрд. долларни, 1975 йили 149,3 млрд. долларни ташкил қилган. Бу маблағларнинг 75% дан кўпроғи НАТОда ҳукмрон мавқега эга бўлган АҚШ зиммасига тўғри келади. Ҳозир НАТО аъзолари сафини йил сайин кенгайтириб боряпти. Шунга қараб унинг ҳарбий харажатлари ҳам юз миллиардлар долларга ортиб бораяпти. Масалан: НАТОга аъзо Европа давлатлари 2002 йил мудофаа учун 140 млрд. АҚШ эса 380 млрд. доллар сарф қилишни лойиҳалаштирди. НАТОга кирган мамлакатларнинг қуролли кучлари НАТО Бирлашган қуролли кучларини ташкил этади. АҚШ, Британия, Канада, Германия, Белpгия, Нидерландия, Италия, Туркия ва бошқаларининг қуруқликдаги қўшинлари, ҳарбий-ҳаво кучлари Бирлашган қуролли кучлар ихтиёрига берилган. Уруш ва ҳарбий-таълим машқлари пайтларида мазкур мамлакатларнинг ҳарбий-денгиз қисмлари ҳам НАТО ихтиёрига берилади.

НАТОнинг олий ҳарбий органи – ҳарбий планлаштириш комитети. У ҳарбий раҳбарий органларга хос бўлган масалаларни, шунингдек Бирлашган қуролли кучларнинг қурилиш ва ундан фойдаланиш масалаларини ҳал қилади, ҳарбий блокнинг стратегик концепциясини тасдиқлайди, НАТО мамлакатларидан ҳар бирининг ҳарбий тадбирларда қатнашиш улушларини белгилайди ва бошқалар. НАТОнинг олий ҳарбий ижрочи органи – ҳарбий комитет. Комитет таркибига блокда қатнашувчи мамлакатларниг бош штаб бошлиқлари киради. Комитет НАТОнинг ҳарбий стратегияси ва стратегик планларини ишлаб чиқади. Бирлашган қуролли кучлар қурилишининг йўл-йўриқларини белгилайди. Халқаро бирлашган штаб ҳарбий комитетга бўйсунади.

 

27-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34