Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас, улар итоатсиз кимсалардир“. [24:55]
Пайғамбар алайҳис-салом ўз ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар:
«تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثـُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ, فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُـمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثـُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا, فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثـُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً, فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ تَكُونَ, ثـُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшолик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим ва зўравон подшолик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади». (Муснади Аҳмад, 17680-ҳадис)
Иккинчиси, мусулмонми, кофирми бундан қатъий назар давлатни, жамиятни ташкил қиладиган ва уни бузадиган унинг таркибий қисмларини билмайдиган сиёсий онги йўқ умматлар, халқлар, динлар ва давлатлар тарихидан бехабар кишидир. Бу тоифа кишилар мол-дунёни, қурол-аслаҳани давлатнинг, жамиятнинг таркибий қисми деб ўйлайдилар. Мусулмонлар яшаётган юртларнинг мол-дунёларини, қурол-аслаҳаларини мустамлакачи кофир давлатларнинг мол-дунёларига, қурол-аслаҳаларига таққослаб мусулмонларникини арзимаслигини кўргач мусулмонлар ўз давлатларини қура олмайдилар деб сафсата сотадилар.
33-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|