Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Бироқ улар саноатлашган давлатларга хом ашё базаси қилиниб қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан шуғулланишга мажбур қилинади. Таққос қилиб кўринг: Белpгиянинг майдони Қирғизистондан олти ярим баробар кичик, Ўзбекистондан эса ўн тўрт ярим баробар кичик. Белpгиянинг табиий бойликлари Қирғизистоннинг ҳам, Ўзбекистоннинг ҳам табиий бойликларидан оз, аммо йиллик даромади Қирғизистонникидан йигирма бир ярим баробар кўп, Ўзбекистонникидан эса бир неча баробар кўп.
Яна бир мисол: Майдони 8,5 млн. км2. аҳолиси 150 млн. атрофида бўлган Бразилия жуда катта фойдали қазилмалар запасига эга, жумладан темир рудачи 100 млрд. тонна, марганец рудаси 100 млн. тонна, уран рудаси 265 минг тонна, боксит, рангли металл, олмос, кумуш, олтин, нефт, 21 млрд. тонна кўмир ва бошқа қазилма бойликлари бор. Шу билан бирга 40 млн. бразилиялик ўта ночор ҳаёт кечиради. Унинг ташқи қарзи 200 млрд. доллар атрофида.
Эллик бешта мамлакатдан ташкил топган Африка қитъасининг аҳолиси 750 млн. киши майдони 30,3 млн. км2, ҳамма қазилма бойликларнинг улкан запас конларига, шунингдек афсонавий иқлим, ҳайвонот дунёсига эга бўлган бутун Африка қитъасининг йиллик даромади 485 млрд. 829 млн. доллар.
Йигирма олтита давлатдан ташкил топган Лотин Америкасининг майдони 21 млн. км2, аҳолиси 476 млн. киши. Қазилма бойликларнинг улкан запасига, ажойиб иқлим, ўрмон хўжалиги, ҳайвонот дунёсига эга бўлган бу қитъанинг йиллик даромади 2 трлн. 815 млрд. доллар.
Територияси 9.373 минг км2, аҳолиси 280 млн. киши бўлган АҚШ давлатининг йиллик даромади 6,7 трлн. доллар. Майдони 244 минг км2, аҳолиси 60 млн. киши атрофида бўлган Британиянинг ўзидан чиқадиган фойдали қазилмалари ўз эҳтиёжларига етмайди. Нефтнинг 99%ини четдан олиб келади, лекин шу биргина нефтдан 150 млрд. доллар фойда олади. Унинг йиллик даромади 1,045 трлн. доллар.
Аҳолиси 58 млн. киши, майдони 551 000 км2 бўлган Франция давлатининг йиллик даромади 1,08 трлн. доллар.
Бу каби мисоллар рўйхатини жуда узун келтириш мумкин. Шу ўринда табиий бир савол туғилади. Ери кичкина, фойдали қазилма бойликлари оз бўлган Европа давлатлари, Америка, Япония нима учун бу даражада афсонавий бой, шу вақтнинг ўзида ери катта, фойдали қазилмаларга бой Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари ўзини боқа олмайдиган даражада қарзга ботган?
Жавоб: Бунинг сабаби биринчи навбатда ҳозирги кунда ҳукмрон бўлган капиталистик тузумга, сўнгра социалистик тузумга ва уларнинг дунё мамлакатлари устидан олиб бораётган бошқарув системасига бориб тақалади.
16-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|