Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам худди шундай ҳолат юз берди. Америка етакчи давлатга айланди, СССР, Британия, Франция ва Хитой буюк давлатлар сифатида ўз мавқеларини мустаҳкам эгаллади. Бу давлатлар дунё харитасини ўзгартирдилар, халқаро иқтисодни ва халқаро сиёсатни бошқаришни қўлга олдилар. Бу давлатлар дунё раҳбарлиги ва эгалланган мулклар қўлдан кетмаслиги учун ва дунё етакчилиги яна қайтиб адолат-ҳақиқат посбони бўлган Халифалик давлатига ўтиб кетмаслиги учун БМТ, НАТО каби давлатлараро халқаро ташкилотларни туздилар. Ер юзининг бошқа давлатларини ихтиёрий-мажбурий равишда шу ташкилотларга аъзо қилиб ўз чангалида ушлаб туришибди.
Ҳозирги кунда турли характерга эга бўлган уч мингга яқин халқаро ташкилотлар мавжуд. Улар давлатлараро ва ҳукумат қарамоғида бўлмаган икки асосий гуруҳга бўлинади. Давлатлараро халқаро ташкилотларга фақат давлатлар, ҳукумат қарамоғида бўлмаган халқаро ташкилотларга ҳукуматга тегишли бўлмаган миллий ассоциациялар, жамиятлар, бирлашмалар ва хатто айрим шахслар аъзо бўлиши мумкин. Аъзолари сонига кўра универсал, регионал, субрегионал ва бошқа халқаро ташкилотлар бўлади. Аъзолари таркибига кўра умумий ва бир типдаги халқаро ташкилотлар мавжуд. Халқаро муносабатларда давлатлараро халқаро ташкилотлар муҳим рол ўйнайди. Давлатлараро халқаро ташкилотлар орасида айниқса БМТ алоҳида ўрин тутади. Унга жаҳондаги деярли барча давлатлар аъзо.
Мана шу БМТ қандай ташкилот? Ундан ким фойдаланади ва қандай фойдаланади? Бу каби саволларга жавоб бериш учун қуйида БМТ ҳақида БМТни ташкил қилган давлатларнинг таърифини аввал келтириб сўнгра бир оз изоҳ бериб ўтамиз.
Бераётган изоҳимиз мукаммал бўлмай «оқилга ишора кифоя» қабилидандир. Мукаммал тафсилотга эга бўлиш муҳтарам ўқувчимизнинг саъй-ҳаракатларига, изланишларига ҳавола.
БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти) – Ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йилда тузилган халқаро ташкилот. БМТни барпо этиш ҳақидаги қарор 1943 йилда СССР, АҚШ, Британия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги кенгашида қабул қилинди. БМТ Уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 200дан ошиб кетди. БМТнинг доимий иш ўрни – Нpю-Йорк. БМТ – Уставида кўрсатилгандек – халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашни, халқларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилаш принципига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатини ривожлантиришни, иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал қилишда халқлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини ривожлантиришни кўзда тутади.
5-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|