У 13 асрдан кўпроқ вақт мобайнида бутун одамзотга шундай бахтли ҳаёт бахш этиб келган ҳақиқатдир. Аммо уни билиш, англаш учун унинг душманлари бераётган маълумот ва талқинларга қулоқ солмаслик, улар ёзган тарихни тўғри деб билмаслик керак. Эндиги бўладиган Ислом давлатининг аввалги Ислом давлатидан фарқи эндигисининг юқори даражада бой бўлишидадир. Негаки улкан ер ости бойликларидан унумли фойдаланиш XX асрга келиб бошланди. Мазкур Ислом давлатини қуриш ва унда фаровон ҳаёт кечириш мушкил эмас. Унинг 80 йилдан кўпроқ вақт мобайнида дунё юзидан йўқ бўлиб туришининг бош сабаби – шу вақт мобайнида мусулмонларнинг онгида унинг йўқ бўлганидир. Алҳамдулиллаҳ бугун унинг ҳар бир детали мусулмонлар онгида тўла шаклланиб бўлди. Онгда шаклланган нарсанинг ҳаёт майдонида бўлиши жуда осон ишдир. Бу ҳаёт қонуни. Инсонлар ўзларининг барча ишларини аввал онгида шакллантириб, кейин осонлик билан ҳаётда қила олганлар ва қилмоқдалар. Ислом дини эса Буюк Яратувчининг иши, Унинг иши ҳамма вақт барча ишлардан ғолиб. У ваъда бермоқда: «Ким Бизнинг ишимизни олға сурса, унга Биз албатта ёрдам берамиз». Унинг ваъдаси ҳақ ва ҳамма нарсадан ғолиб. Ўз ишларини онгида шакллантириб олгандан кейин осонлик билан ҳаётда амалга ошираётган инсон Буюк Яратувчининг ишини охирги майда деталигача онгида шакллантирганидан кейин, бунга қўшимча Унинг Ўзи Буюк ёрдамчи, ҳомий бўлиб турганидан кейин, уни амалга ошириши мушкилми? Йўқ албатта!
32-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|