Шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади. БМТ ўз аъзоларининг суверен тенглигига асосланган. БМТ ўз аъзоларининг ички ишларига аралашмайди. Уставда қайд этилган барча мажбуриятларни зиммасига оладиган давлатлар БМТга аъзо бўла олади. Янги аъзолар Хавфсизлик кенгаши тавсиясига мувофиқ Бош Ассамблея қарори билан қабул қилинади. БМТ аъзолари халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этишлари лозим. Устав принципларини доимо бузиб турган давлат, Хавфсизлик кенгашининг тавсиясига мувофиқ, Бош Ассамблея қарори билан БМТ аъзолигидан чиқарилади. БМТнинг асосий органлари: Бош Ассамблея, Хавфсизлик кенгаши, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш, Васийлик кенгаши, БМТ қошидаги халқаро суд ва БМТ секретариати. БМТ секретариати – Бош секретар ва бошқа ходимлардан иборат. Ҳозир Бош секретар лавозимида Пан Ге Мун ишлаб турибди. Бош секретарни Хавфсизлик кенгашининг тавсиясига мувофиқ Бош Ассамблея беш йил муддатга тайинлайди. Бош секретар ҳар йил БМТнинг иши ҳақида Бош Ассамблеяга ҳисобот бериб туради. Секретариат ходимларини Бош секретар тайинлайди. Секретариатнинг вазифаси БМТ ва унинг органларининг нормал ишлашини таъминлаш, Бош Ассамблея ва БМТнинг бошқа органлари қарорларининг бажарилишига ёрдам беришдир. Секретариат департаментлар ва бошқармаларга бўлинади: Сиёсий масалалар ва Хавфсизлик кенгаши ишлари департаменти, Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаменти, Васийлик ва ўзини-ўзи бошқара олмайдиган территориялар департаменти, Назорат бошқармаси, Кадрлар бошқармаси, Бош секретариатнинг маъмурий идораси, Ижтимоий ахборот бошқармаси, Конференцияларга хизмат қилиш бошқармаси, Умумий хизмат бошқармаси, БМТнинг Женева бўлими. БМТнинг сессияси йилда бир марта чақирилади. Хавфсизлик кенгашининг ёки БМТ аъзолари кўпчилигининг талаби билан ҳар қандай масала юзасидан махсус сессиялар чақирилиши мумкин. БМТнинг расмий тиллари – инглиз, француз, испан ва хитой тиллари бўлиб, инглиз, француз, испан тилларида иш юритилади. Изоҳ: Юқорида айтиб ўтилган таъриф БМТ учун уни ташкил этган давлатлар (Америка, СССР, Британия, Франция ва Хитой)нинг берган таърифидир. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бутун дунё мамлакатларини шу беш давлат бўлишиб олди. Дунё манфаатларидан фойдаланадиган олтинчи шерик (давлат) пайдо бўлиб қолмаслиги учун, дунёнинг бирор давлати бу беш давлатнинг улушига айланмай, уларнинг бирортасининг гапига кирмай, ўзига мустақил ўй-фикр, тузумга эга бўлган давлатга айланиб кетмаслиги учун бу беш давлат шу БМТ ташкилотини – давлатларни ўз ҳоли-жонига қўймай мажбурлаб қул қилиб берадиган «тузоқ»ни ўзаро келишган ҳолларида ташкил қилдилар.
6-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|