Савол: Мазкур давлат қандай давлат бўлади? Жавоб: Бугунги кунда кофирлар томонидан 50дан ортиқ давлатчаларга бўлиб юборилган Ислом юртлари бир давлат соясида бирлашадилар. Уларнинг бирлашиши мустақил давлатларнинг иттифоқи каби бўлмай, балки ораларида ҳеч қандай чегара бўлмаган, битта давлат раҳбари – Халифа қўл остидаги давлат бўлади. У давлат бирор давлатга қарам ёки тобеъ бўлмайди. У ўзининг қудратли, энг тараққий этган ҳарбий саноатига, оғир саноатга, машинасозлик саноатига, енгил саноатнинг барча турига, қишлоқ хўжалигига эга бўлади. У дунё харитасини янгилайди, дунёни ҳозирги золим тузумларнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, маърифий зулм-ситамларидан, жаҳолат, хурофот, бўҳтон-ёлғонлардан халос этади. Унда бирор инсоннинг ёки гуруҳнинг ўз манфаати учун ўйлаб чиқарган қонуни дастуруламал бўлмайди, балки Оллоҳнинг қонуни барча учун бир хил татбиқ қилинади ва инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини барча нарсани яратиб, уларга ўзига муносиб ҳақ-ҳуқуқни белгилаган Яратувчи Зот белгилайди. Унда Оллоҳдан ўзгани улуғлаш, порахўрлик, фирибгарлик, ўғрилик, бузуқлик, бировнинг ҳаққига тажовуз қилиш, қиморбозлик, ароқхўрлик каби иллатлар бўлмайди. Унда ҳокимлар фуқароларга хизмат қилади, бойлар камбағал-ожизларни қўллаб-қувватлайди, катталар кичикларни иззат, кичиклар эса катталарни ҳурмат қиладилар, аёллар муқаддас она сифатида эъзозланади, «аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуқли» шиори остида уларга ҳаётнинг барча ташвишлари, юклари юкланмайди, эркаклар уларни ҳимоя қилувчи бўладилар, унда тирик етимлар, етимхоналар, ташландиқ қариялар уйи бўлмайди. Унда одамларнинг ташвиши бир бурда нон топиш бўлмайди, балки уларнинг бор ғам-ташвиши Оллоҳнинг розилигини топиш бўлиб, бунинг учун имкони борича яхшилик қилиб қолишга интиладилар. Улар бугун қорнини тўйдиришга ҳеч нарса топа олмаётган бўлсалар, бу ҳеч нарса йўқлигидан эмас, балки тузумнинг бузуқлиги, золим-ярамаслиги ва мол-дунёнинг нотўғри тақсимланишидандир. Аслида эса ҳамма бойлик уларнинг ҳозирги ерида мавжуд бўлиб, у ҳаддан ташқари талон-тарож қилинмоқда ва қолганлари нотўғри тақсим қилинмоқда. Ислом давлати бўлиб, тўғри-соғлом тузум татбиқ қилинганда, ҳозирги мавжуд хом ашё бойлиги ҳар бир киши бошига йилига юз минглаб долларга тенг келади. Унга саноат ишлаб чиқаришидан келадиган бойликни қўшиб ҳисоблаб кўринг! Ислом давлатида инсонлар шундай бахтли, фаровон ҳаёт кечириб, гуноҳлардан фориғ бўлиб, Оллоҳнинг розилигига эришадилар ва охиратда жаннатга киришга мушарраф бўладилар. «Ислом икки дунёнинг саодати» деган гапнинг мазмуни шудир. Бу ҳаёт майдонида бўлиши мумкин бўлмаган хаёлий орзу эмас.
31-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|