Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Енгил саноат кенг истеъмол молларидан ташқари халқ хўжалигининг кўп тармоқлари учун керак бўлган маҳсулотлар: мовут, мебелбоп газламалар, кирзалар, қайиш ленталар, балиқ тутиш учун ишлатиладиган тўрлар ва бошқа нарсалар ишлаб чиқаради.
Енгил саноат собиқ социалисттик мамлакатлардан Россия, Полpша, Хитой, Болгария, Руминия, Чехия, Венгрияда, капиталисттик мамлакатлардан АҚШ, Британия, Япония, Франция ва Италияда ривожланган. Енгил саноат мамлакатни қудратли мамлакат қила олмайди. Аксинча оғир саноати, машинасозлик саноати ривожланган мамлакатнинг енгил саноати ҳам ривожланган бўлади.
Қишлоқ хўжалиги – моддий ишлаб чиқаришнинг асосий тармоқларидан бири; деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади. Қишлоқ хўжалиги аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, саноатнинг кўпгина тармоқларини хом-ашёга бўлган талабини қондиради. Қишлоқ хўжалиги деҳқончилик (далачилик, сабзавотчилик, мевачилик ва ҳоказолар) ҳамда чорвачилик тармоқларини ўз ичига олади. Буларни биргаликда тўғри қўшиб олиб бориш моддий ва меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланишга имкон беради.
Қишлоқ хўжалиги мамлакатни тараққий эттирмайди, кудратли мамлакатга ҳам айлантирмайди, аксинча мамлакатни хом ашё базасига айлантириб, саноати тараққий этган мамлакатга қарам давлатга айлантиради. Оғир саноати тараққий этган мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ҳам тараққий этади. Йўқса мамлакат ҳам қолоқ бўлади. Қишлоқ хўжалигининг тараққиёти оғир саноатга чамбарчас боғлиқ.
Қўйида БМТ дунё мамлакатларига қандай вазифаларни тақсимлаганини ва уларга қандай мажбуриятлар юклаганини кўриб чиқамиз:

АҚШ, Россия, Британия, Франция ва Хитой саноатнинг барча турлари ҳарбий саноатнинг барча тури, авиация саноатининг барча тури, оғир саноат, машинасозлик саноати, енгил саноат ва қишлоқ хўжалигининг барча турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Шунингдек уларнинг зиммасига маҳсулотларни ишлаб чиқиб ҳарбий саноат маҳсулотининг баъзи бир турларини ва қолган саноатнинг маҳсулотларини дунёнинг бошқа мамлакатларига етказиб бериш ва улар билан савдо қилиш вазифаси юкланган.

 

13-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34