Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Бунинг учун араб давлатларига 51 млрд. 330 млн. доллар тўлайди ва ўзининг бозорларида уни 389 млрд. 310 млн. долларга сотади. Натижада бир йилда 338 млрд. 980 млн. доллар соф фойда кўради.
Британия ўзи учун керак бўлган нефтнинг 99%ини четдан, асосан араб мамлакатларидан сотиб олади. Натижада йилига 150 млрд. доллар соф фойда кўради.
Франция ўзи учун керак бўлган нефтнинг 75%ини четдан, асосан араб давлатлари ва Эрондан сотиб олади ва йилига 113 млрд. доллар соф даромад олади.
Италия ҳам йилига 150 млрд. доллар соф даромад олади.
Германия эса йилига 106 млрд. 845 млн. доллар соф даромад олади.
Бу давлатлар нефтнинг бир тоннасини 115 доллардан сотиб олишиб, ўз бозорларида эса бир тонна нефтни 878 долларга сотишади. Сотиб олишда ҳам сотишда ҳам нархни фақат улар белгилайди. Бу ҳисобга нефтдан яна юздан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилишини қўшиб ўзингиз ҳисоблаб кўринг!! Барча араб давлатлари ва Эрон бир йилда 110 млрд. 246 млн. доллар даромад олади, уни олиб кетган Европа давлатлари ва Япония 840 млрд. 628 млн. доллар соф даромад олади.
Яна бир мисол: Жанубий Африка Республикаси ва Намибиядаги. олмос конлари, шунингдек Африкадаги йирикроқ олмос конларининг барчаси Британия тасарруфидадир. Британия улардан хом ашё сифатида қоқи баҳосида олиб, сайқаллаб ишлов бериб юзлаб баробар қимматига сотади. Бир йилнинг ўзида Жанубий Африка Республикаси 10,2 млн. карат, Намибия 1,01 млн. карат олмос қазиб чиқарган.
Яна бир мисол: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун ажратилган республика. Майдони 447 400 км2. Аҳолиси 25 млн. киши. Йиллик даромадининг аниқ маълумоти қасддан ҳеч қаерда берилмаган. Етиштирган пахтасини чигитидан ажратиб олиб жаҳон бозорида сотса, бир йиллик даромади 1 млрд. доллар атрофида бўлади. БМТ томонидан 1 тонна пахта момиғига ҳозир 800 доллар нарх қўйилмоқда. Қирғизистон қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик учун ажаралтилган республика. Майдони 198 500 км2. Аҳолиси 5 млн. киши. Йиллик даромади 8,4 млрд. Ҳозир республиканинг асосий тармоғи бўлган чорвачиликда 4 млн. қўй бор, агар қўйни ўртача 30 кг.дан ҳисоблаб, бирорта ҳам қолдирмай жаҳон бозорига олиб бориб сотилса, кўпи билан 300 млн. доллар бўлади.
Белpгия оғир саноат, машинасозлик саноати билан шуғулланиши мумкин деб ажратилган давлат. Майдони 30 507 км2, аҳолиси 11 млн. киши, йиллик даромади 181,5 млрд. доллар.
Қирғизистон, айниқса Ўзбекистон табиий қазилма бойликларга кон бўлган давлат. Уларда Менделеев жадвалида келтирилган моддаларнинг деярли барчаси мавжуд.
15-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|