Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Ҳарбий комитет мажлислари оралиғида комитет томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини кузатиш ва назорат қилиб боришни НАТО мамлакатлари бош штабларидан иборат бўлган доимий ҳарбий комитет амалга оширади. НАТОнинг консулpтатив органи – ядро мудофааси комитети, ишчи органи эса – Бирлашган қуролли кучларнинг ядро қуролини қўллаш масалаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи ядро планлаштириш гуруҳи ҳисобланади.
НАТОнинг Олий Бош қўмондони лавозимига АҚШ генераллари тайинланади.
Изоҳ: Дунё устида ҳукмрон бўлиб турган кучлар дунёни янада мустаҳкамроқ ўз чангалида ушлаб туриш учун НАТО каби халқаро ташкилотларни тузишди, эҳтиёж тушса янгиларини тузишмоқда. Америка НАТОни тузишдан асосан тўртта нарсани мақсад қилган. Биринчи: Европа давлатларининг етакчилигини қўлга киритиб дунё устидан ҳукмрон бўлиш, иккинчи: социалистик мамлакатларни халқаро сиёсий майдондан сиқиб чиқариш ва охир-оқибатда бутунлай барбод қилиб унинг мулкига эгалик қилиш, учинчи: ўз мустамлакаси бўлиб турган давлатларни – Лотин Америка, Африка ва Осиёдаги давлатларни мустамлакадан озод бўлишини тўсиб туриш ва бош кўтарганларини тезлик билан биргаликда шафқатсиз янчиб ташлаш, тўртинчи: капитализм, социализм ва демократия тузумларига барҳам бериб, дунёни уларнинг зулму ситамларидан қутқарадиган ва дунёни адолат билан бошқарадиган Халифалик давлатининг яна қайтиб тикланишининг олдини олишдир.
Америка ушбу капиталистик блокни тузиб Европа давлатлари устидан етакчиликни қўлга киритди ва унинг ёрдамида барча фикрий, сиёсий ва ҳарбий қуролларини, ташкилотларини ишга солиб ҳақиқатда ҳаёт майдонида социализмга барҳам бера олди. Ўзининг аввалдан мустамлакаси бўлиб келган давлатларни ўз чангалида ушлаб туришнинг ҳам уддасидан чиқяпти. Бунинг устига социализм блокининг пешвосидан уни парчалаб унинг мустамлакаларига эгалик қилишни ҳам тортиб олди. Бироқ унинг олдида ҳақиқий хавф, яъни адолат элчиси, дунёнинг халоскори бўлган Халифалик давлатининг тикланиш хавфи соат сайин катталашиб бормоқда. Шунинг учун у қаттиқ талвасага тушиб қолди. Бу хавф олдида унинг барча қуроллари, фикрий, сиёсий курашлари, халқаро ташкилотлари, бўҳтон-уйдирмалари, тескари ташвиқотлари фойда бермай қолди. У охирги қуролини - ҳарбий қуролини ишлатиш учун жон-жаҳди билан ташланмоқда.
28-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|