Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Уларнинг бу системани амалга оширувчи қуроли БМТдир. Бу бошқарув системаси яхшироқ тушунилиши учун қуйида баъзи мисолларни келтириб ўтамиз:
1) Европа давлатлари ҳарбий саноат, оғир саноат, машинасозлик саноати ва енгил саноат билан шуғулланиб ишлаб чиқарган маҳсулотларига ўзлари хоҳлаган нархни белгилайдилар. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари жуда улкан фойдали қазилма бойликларига эга бўлсалар ҳам уларни ҳарбий саноат, оғир саноат, машинасозлик саноати билан шуғулланишдан ман этадилар ва унинг ўрнига қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишга мажбур қиладилар. Уларнинг фойдали қазилма бойликларини хом ашё ҳолида ўзлари нарх белгилаб, қоқи баҳосида сотиб оладилар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам ўзлари нарх белгилаб арзон баҳода сотиб оладилар. Ўрнига эса, ўзларининг саноатида ишлаб чиқарган маҳсулотларини ўзлари нарх қўйиб, осмон баҳосида мажбурлаб ўтказадилар. Таққос учун: 1кг. пахтани 80 цент, юқори сифатли 1кг. жунни 78 цент баҳода сотиб оладилар. Шу иккаласидан Францияда ишланган костюмнинг Дубай эркин бозоридаги нархи 660 доллар. 1 тонна нефтни 115 долларга сотиб олиб, 878 долларга сотишади. Темир рудаларини, рангли металларни хом ашё сифатида қоқи баҳосида сотиб олиб, ундан автомобилp ва самолёт ишлаб чиқариб минг баробар қимматига сотишади. Биргина автобус сотиб олиш учун 86 гектар ердан чиққан пахтани ёки 1800та қўйни ёки 782 тонна нефтни сотиш керак бўлади.

2) Европа давлатлари қазилма бойликлари катта бўлган ёки нефт захираси кўп бўлган Осиё ва Африка давлатларида сунъий равишда урушлар келтириб чиқаришади. Натижада ўзларининиг ҳарбий саноатида ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳа, ўқ-дориларни ўзлари белгилаган осмон баҳосида сотишади, ўрнига хом ашё маҳсулотларини ўзлари истаган баҳода сотиб олишади ва уларни қарзга ботириб юборишади. Таққос учун: Танкка қарши ишлатиладиган бир дона қурол 100 минг доллар. Бир дона танк 1 млн. доллар. Бу пулга қанчадан-қанча хом ашё сотиб олса бўлади. Қурол пойгаси авжига чиққан йилларда биргина 1988 йили АҚШ ҳарбий саноати учун 291 млрд. доллар сарф этди. Ишлаб чиқарган маҳсулотининг катта қисмини (оммавий қирғин қуроллари бўлмаганларини) учинчи дунё мамлакатларига осмон баҳосида мажбурлаб сотди ва ўрнига арзон баҳода хом ашё олди. Жаҳондаги уруш бўлаётган мамлакатлар Европа давлатларининг ҳарбий саноати маҳсулотларининг сердаромад бозорларидир. Улар доимий бозорлар учун янги-янги урушларни келтириб чиқаришади.

 

17-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34