Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мусулмонлар Оллоҳ туширган Исломни ўз ҳаётларига тўлалигича татбиқ қилсалар нафақат ўзларини, балки бутун дунёни зулматдан, балои-офатдан албатта халос этадилар. Шу ўринда табиий бир савол туғилади: Бошқаларга қараганда кўпроқ зулм остида бўлган, ўз давлатига эга бўлмаган мусулмонлар бошқалар у ёқда турсин, ўзларини қандай халос қила оладилар?
Жавоб: Дарҳақиқат бугунги кунда энг қаттиқ зулм остида қолганлар мусулмонлардир. Бунинг ягона сабаби, улар ҳақиқий Исломни тушунмасдан, уни ибодат, одоб-ахлоқ ва урф-одат қилиб ушлаб, ҳаётнинг бошқа соҳаларида бошқа тузумларни татбиқ қилиб, бошқаларга эргашиб кетганликларидир. Мусулмонлар бошқа тузум-конституциялардан юз ўгириб, уларни аралаштирмай Оллоҳ туширган Исломни ўрганиб, уни тўғри татбиқ қилсалар, албатта ўзларини ҳам бошқаларни ҳам халос қила оладилар. Чунки Исломнинг табиати шундай. У зулматларни парчалаб, зулму-зўравонлик, фириб-алдовларни улоқтириб ташлаб, адолат ўрнатиб, барча динлар, тузумлар, конституциялар устидан мутлақ ғолиб бўлиши учун Буюк Яратувчи томонидан туширилган ва мутлақ ғолиб бўлган ҳамда ҳамиша ғолиб бўлади. Зеро буни Буюк Яратувчимиз айтмокда:
]هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّين كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ [

– ”У (Аллоҳ) - гарчи мушриклар истамасалар-да - Ўз Пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динларга ғолиб қилиш учун юборган Зотдир“.                           [9:33]

Бироқ шу Ислом, яқин ўтмишда ҳеч ким эътибор бермай, вақтинча бир четда қолиб кетди. Алҳамдулиллаҳ 1953 йилда сиёсий исломий ҳизб – Ҳизбут Таҳрир вужудга келди. Шу кундан бошлаб у «Ислом низоми», «Бошқарув низоми», «Исломда иқтисод низоми», «Исломда ижтимо низоми», «Сиёсий тушунчалар» «Демократия куфр низоми» каби китоблари «Ал-вайъ» журнали ва варақалари орқали Исломни Муҳаммад  с.а.в.га тушганидек тўғри, ҳаққоний баён этиб, бутун Умматни фикрий-сиёсий кураш орқали ўз Исломини маҳкам ушлашга ва уни ўз ҳаётига давлатда тўла татбиқ этишга даъват этиб келмоқда. Унинг даъватига ер юзининг барча давлатларидаги юз миллионлаб мусулмонлар лаббай деб жавоб бердилар, қолганлари жавоб бермоқдалар. Яқин кунларда у ҳаёт майдонида ўз давлатини тиклаб барча динлар, тузумлар, конституциялар устидан ғалаба қилади.

 

30-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34