Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

У беш доимий – АҚШ, Россия, Британия, Франция, Хитой – ва икки йил муддат билан бош Ассамблеяда сайланадиган олтита муваққат аъзодан ташкил топган. БМТнинг Хавфсизлик кенгаши аъзолари ҳар ойда кенгаш мажлисларида навбат билан раислик қилади. БМТнинг бу органи учун унинг доимий аъзоларининг ҳамжиҳатлик принципи ёки вето ҳуқуқи катта аҳамиятга эга. БМТнинг Хавфсизлик кенгаши БМТга янги аъзолар қабул қилиш ҳақида тавсиялар қилади. БМТнинг васийлик вазифаларини амалга оширади. БМТ Бош секретарини сайлаш тўғрисида Бош Ассамблеяга тавсия қилади. Бош Ассамблея билан бирга халқаро суд аъзоларини сайлайди. Бош Ассамблеяга йиллик ва махсус докладлар тақдим қилади. Ҳарбий штаб комитети, Қуролланиш комиссияси, Экспертлар комитети, янги аъзолар қабул қилиш комитетлари – Хавфсизлик кенгашига ҳисобот бериб турувчи ёрдамчи органлар ҳисобланади.
БМТнинг бу асосий органи ҳақида изоҳ беришни бир оз кейинга қолдирамиз. БМТнинг бошқа органлари шу асосий органнинг планларини, мақсадларини амалга оширувчи ёрдамчи органлардир. Уларнинг матнини ва унга алоқадор изоҳларни келтириш бу асосий органни баён қилиб берувчи изоҳлар жумласига киради.

2.         Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши – БМТнинг асосий органларидан бири. Иқтисодий, ижтимоий, маданият, маориф, соғлиқни сақлаш соҳаларида халқаро масалалар юзасидан тадқиқотлар ўтказади, докладлар тузади, халқаро конференциялар чақиради, ўз ҳуқуқлари доирасидаги масалалар юзасидан конвенциялар (шартномалар) лойиҳаларини тайёрлайди. БМТнинг ихтисослаштирилган муассасалари фаолиятини координациялаш (ўзаро мувофиқлаштириш), иқтисодий ва ижтимоий масалалар юзасидан Бош Ассамблея тавсияларини амалга ошириш билан шуғулланади. Кенгашнинг 27 аъзоси бор. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга. Кенгаш ҳар йили икки марта навбатдаги сессияга тўпланади. Кенгашнинг доимий комитетлари (саноат тараққиёти комитети, ноҳукумат ташкилотлар комитети, турар жой масалалари, қурилиш ва планлаштириш комитети ва бошқалар) ва функционал комиссиялари (статистика комиссияси, аҳоли комиссияси, ижтимоий комиссия, инсон ҳуқуқлари комиссияси ва бошқалар) бор. Кенгашнинг махсус органлари: Кенгайтирилган техника ёрдами программаси, БМТ болалар фонди (ЮНИСЕФ), БМТ махсус фонди ва бошқалар. Бундан ташқари Европа учун иқтисодий комиссия, Осиё ва Узоқ Шарқ учун иқтисодий комиссия, Лотин Америкаси учун иқтисодий комиссия, Африка учун иқтисодий комиссиялар кенгаш ишига ёрдам бериб туради.

 

8-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34