Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
10. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари декларацияси – БМТ низомида эълон қилинган декларация. Декларация халқлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларни тўла амалга ошириш, кишилар турмушини яхшилаш, ижтимоий тараққиётни ривожлантиришга кўмаклашиш каби шиорларга асосланган. БМТнинг Бош ассамблеясида 1948 йили 10 декабрда қабул қилинган. Шу декларацияга биноан ҳар бир инсон – миллати, жинси, ирқи, табақаси, тили, динидан қатъий назар – декларацияда эълон қилинган ҳуқуқ ва эркинликлардан ҳеч қандай чекланишсиз фойдаланиши мумкин. БМТнинг инсон ҳуқуқлари декларациясига биноан ҳар бир шахс касб танлаш эркинлиги, меҳнат қилиш ва унга ҳақ олиш, меҳнат шароитларини яхшилашни талаб қилиш, ишсизликка қарши курашиш, инвалидлик, қарилик нафақа (пенсия)ларини олиш, дам олиш ва вақтинча ишга қобилиятсиз кунларига нафақа олиш ва бошқа ҳуқуқларга эга. Декларацияга биноан меҳнаткашлар касаба уюшмалари ташкил этишлари ва улардан ўз манфаатларини ҳимоя қилишда фойдаланишлари мумкин.
Изоҳ: БМТнинг қандай ташкилот эканлигини, унинг асл моҳияти, мақсадлари нимадан иборатлигини билмаган кишилар БМТнинг инсон ҳуқуқлари декларациясини, унинг баландпарвоз шиорларини ўқиган, эшитган вақтда уларнинг кўз ўнгларида у инсонларга бахт-саодат улашувчи, ҳаётни фаровон қилувчи ва барча бало-қазолардан асрагувчи бўлиб гавдаланади. Шундай кишилар уни «нур-ёруғлик» фаҳмлаб унга парвонадек интиладилар. Аслида қандай? Инсон ҳуқуқлари нималардан иборат? Уларни ким белгилайди?
Инсон ҳуқуқларини БМТни ташкил қилган беш давлат АҚШ, Британия, Россия, Франция ва Хитой биргаликда келишиб-маслаҳатлашиб белгилайдилар. Қуйида уларнинг инсонлар учун, давлатлар учун белгилаган ҳуқуқларнинг айримлари:
- Дунё устидан ҳукмронлик қилишга шу беш давлат хақли, бошқаларнинг ҳаққи йўқ.
- Қонун чиқаришга, халқаро ташкилотларни ташкил қилишга, давлатларга вазифалар белгилашга, топшириқлар беришга шу беш давлат хақли, бошқалар уларнинг чиқарган қонунларини ижро қилишга, уларнинг берган вазифаларини ва топшириқларини бажаришга мажбур.
Ҳарбий саноатнинг барча тури билан, оғир саноатнинг барча тури билан, машинасозлик саноатининг барча тури билан, енгил саноатнинг барча тури билан шуғулланишга шу беш давлат ҳақли.
19-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|