Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

БМТ аъзоси бўлмаган давлатлар ташкилотга БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши тавсияси билан қабул қилинади, ўзини-ўзи бошқара олмайдиган ҳудудлар эса ҳамкор аъзо сифатида қабул қилиниши мумкин. Олий раҳбар органи – унга аъзо бўлган давлатлар вакилларининг Бош конференцияси, икки йилда бир марта тўпланади. Олий ижрочи органи – мазкур давлатлар вакиллари томонидан сайланадиган 30 кишилик Бош кенгаш. ЮНЕСКО органларининг қарорларини амалга ошириш учун доимий секретариат тузилган, унга Бош конференцияда 6 йиллик муддатга сайланадиган Бош директор раҳбарлик қилади. Штаб квартираси Парижда. ЮНЕСКО турли мамлакатларда ҳар хил илмий ва маданий тадбирлар ўтказиб туради ёки бу ишларга ёрдамлашади. Ташкилот илмий оммабоп «ЮНЕСКО курpери» (рус, испан, инглиз, француз ва араб тилларида) ва бошқа журналлар, турли китоблар нашр этади.
Изоҳ: БМТнинг бу ташкилоти дунё халқлари ва давлатлари устидан маориф, фан ва маданият соҳаларида бошқарувни ўз қўлига олади ва уни қаттиқ назорат қилади. Мақсад дунё давлатлари БМТ тарафидан улар учун белгиланган вазифа ва мажбуриятлардан бошқа томонга бурилиб кетмасин, яъни қишлоқ хўжалиги учун белгиланган давлатларнинг ўқув қўлланмалари, фанлари саноатлашган давлатларнинг ўқув қўлланмалари ва фанлари каби бўлмасин. Маориф, фан ва маданият соҳаларининг барчаси, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар улар томонидан қўйилган цензурадан ўтказилади. БМТнинг асл қиёфасини, етакчи мустамлакачи давлатларнинг сиёсатини фош қилган ҳар қандай фикр ва ёзма манбаларни, телекўрсатувларни, радиоэшиттиришларни қатъиян ман қиладилар. Улар олға сураётган маданиятдан ўзга маданиятнинг яшашига йўл қўймайдилар. Шунинг учун ўзликни танитадиган маданиятларни, Исломий маданиятни, ҳатто биргина рўмол ёпиниб юришни ҳам қатъиян ман қиладилар. Улар матбуот устидан ҳам кучли назорат қиладилар. Бутун дунё журналистларини, уларнинг иш услубларини, улар тарқатадиган хабарларини ўз қолипларига соладилар. Бунинг учун халқаро журналистлар ташкилотини тузишган.

12. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЕ) – БМТ қошида атом қувватидан тинч мақсадларда фойдаланишни кўзлаб тузилган ҳукуматлараро ташкилот. БМТ Бош Ассамблеясининг қарори асосида 1954 йил 4 декабрда таъсис этилган. 1956 йил сентябр ойида Нpю-Йоркда бўлиб ўтган халқаро конференцияда МАГАТЕ устави қабул қилинди. Устав 1957 йили 29 июлда кучга кирди.

 

23-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34