Таърифда келтирилган «ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш» каби ялтироқ сўзлар, БМТнинг асл моҳиятидан бехабар соддаларни тузоққа илинтириш учун айтилгандир. Аслида эса бутун дунёда содир бўлаётган уруш-жанжалларни шу беш давлат бир-бирини заифлаштириш учун ёки бирининг улушини иккинчиси тортиб олиш учун мустамлака қилинган мамлакатларда жорий этишади, бироқ ўзаро келишганлари бўйича бир-бири билан ўз мамлакатларида урушишмайди. Дунё мамлакатлари уларнинг исканжасида бўлишлари учун, уларнинг қулига айланишлари учун уларга бир неча мажбуриятларни юклашади, масалан: ўз тузумини демократик асосга қуриш, эркин бозор иқтисодига ўтиш, улар айтгандай ислоҳотларни ўтказиш, ядро тарқатмаслик шартномасига қўшилиш, улар давлатлар учун белгилаб қўйган давлат чегараларига риоя қилиш, улар учун БМТ белгилаган иқтисодий ва ижтимоий ишларни амалга ошириш ва ҳоказо. Агар улар мажбуриятларни бажаришдан ожиз бўлсалар, ожизларни Васийлик кенгашига киритишиб, етим боладай ўз оталиқларига олишади. Агар бирор давлат улар юклаган вазифа ва мажбуриятларга кўнмаса, биргалашиб унга ваҳшийларча жазо қўллашади. БМТ бутун дунё устидан қандай иш юргизади, уларга қандай мажбуриятлар юклайди, унинг мақсадларини қайси органи қандай амалга оширади, булар ҳақида қуйида ўша органларнинг ўзлари берган таърифларини аввал келтириб, кейин қисқача изоҳ бериб ўтамиз: 1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик кенгаши – БМТнинг асосий органи. Зиммасига халқлар ўртасида тинчликни сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш масъулияти юкланган. БМТнинг барча аъзолари учун МАЖБУРИЙ қарор чиқариш ҳуқуқига эга бўлган ягона орган. Тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган жанжалларни текшириш ишлари билан ҳам шуғулланади. Вазиятни оғирлашишига йўл қўймаслик мақсадида тегишли тадбир-чоралар тавсия қилади. Томонлар бу тавсияларни бажармаган тақдирда темир йўл, денгиз ва ҳаво йўллари, почта, телеграф, радио ёки иқтисодий алоқаларни тўхтатиш ҳуқуқига эга. Халқлар ўртасидаги тинчликни сақлашга мазкур тадбирлар ҳам кифоя қилмаса, у ҳолда қуролли кучларни ишга солишга ҳақли. Бу ҳуқуқ фақат БМТнинг Хавфсизлик кенгашига берилган.
7-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|