Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Агентлик ҳар йили ўз фаолияти ҳақида БМТ Бош Ассамблеясига докладлар тақдим этади. МАГАТЕга 107 давлат аъзо. Агентликнинг олий органи ҳар йили чақириладиган Бош конференциядир. МАГАТЕ жуда кўп халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Асосий вазифаси – атом энергияси соҳасида илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш учун курашишдан иборат. Агентликнинг Австрия, Италия ва бошқа жойларда илмий тадқиқот лабораториялари бор. Конференциялар, симпозиумлар, семинар ва кенгашлар ўтказиб туради. Ривожланаётган мамлакатларга эксперт мутахассислар юборади.
Изоҳ: Атом энергияси улкан энергия манбаидир. Ундан икки мақсадда фойдаланилади: Биринчиси тинч мақсадларда фойдаланиш. Иккинчиси ҳарбий мақсадларда фойдаланиш. Атом ёқилғиси кислородсиз, герметик ёнаверади. Ундан планеталараро учишларда ва сув остида фойдаланиш мумкин. Атом ёқилғиси тутун чиқармайди ва кам жойни эгаллайди. Атом ёқилғисининг концентрацияси катта. Шунинг учун бундай ёқилғи билан самолётлар ерга қўнмасдан бир неча суткалаб учиши, денгизда кемалар узоқ сузиб юриши мумкин. Атом энергияси запаслари битмас-туганмас. Атом электр энергиясини ишлаб чиқаришда ҳам асосий манба бўлиши мумкин. Биргина АЭС бир неча ўнлаб ТЭС ва ГЭСлар берадиган электр энергиясини беради. Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш мамлакатнинг оғир ва енгил саноатини ривожлантиришда муҳим омиллардан бири ҳисобланади ва у мамлакатни бой мамлакатга айлантирадиган сабаблардан биридир. Атом энергиясидан ҳарбий соҳада фойдаланиш мамлакатни қудратли мамлакатга айлантиради. Бугун атом энергиясидан назарий жиҳатдан фойдалана оладиган бир қанча мамлакатлар бор. Бироқ БМТни ташкил қилган беш йирик давлат ундан тинч мақсадларда фойдаланиш учун Европага рухсат беради. Аммо Лотин Америкаси, Африка ва Осиё мамлакатлари учун ҳатто тинч мақсадларда фойдаланишга ҳам рухсат бермайди ва уни қаттиқ назорат қилади. Ундан ҳарбий соҳаларда фойдаланишга ўзи якка эгалик қилишга қаттиқ уринади.
13. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги халқаро суд – давлатлараро ҳуқуқий низоларни кўришга, давлатлар томонидан суд қарамоғига топширилган келишмовчиликлар юзасидан мажбурий қарор чиқаришга, БМТнинг Бош Ассамблеяси, Хавфсизлик кенгаши ташкилотлари илтимослари ва БМТнинг бошқа ташкилотлари рухсати билан ҳуқуқий масалалар юзасидан консулpтатив хулоса чиқаришга ваколатли ташкилот.
24-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|