Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шунинг учун у программа асосидаги мадрасалардан «Ислом сиёсатга аралашмайди», «ҳақиқий демократия тўлалигича Исломда мавжуд» «Халифалик фақат 30 йил бўлади» каби шиорларни кўтариб чиқадиган уламолар етишиб чиқади ва шундайларга доктор, шайх, муфтий унвонлари берилиб, уларни юқори диний лавозимларга қўйилади. Исломнинг ҳақиқий моҳиятини, унинг ҳаётнинг барча муаммоларига энг тўғри ечим берадиган сиёсий тузумлигини билганларни ва шунга даъват қилганларни ҳар хил туҳматлар, айбловлар билан жиноятчи қилиб қамоққа ташлайдилар.
Юқорида зикр этилганлар мазкур беш давлат ўзаро келишган ҳолда дунё халқлари устидан белгилаган ҳуқуқлардир. Мана шу унинг асл моҳияти. Бу моҳиятдан бехабар бўлганлар БМТнинг инсон ҳуқуқлари декларациясидаги асли йўқ алдамчи тузоқ, усти ялтироқ шиорларни ўқиб ёки эшитиб поймол этилган ҳуқуқларини тиклаб беришларини улардан сўраб, давлатлари, раҳбарлари устидан шикоят қиладилар. Натижада ўз халқини, мол-мулкини, бор-йўғини БМТни ташкил қилган давлатларга қўл-оёғини боғлаб қул қилиб берадилар. БМТнинг инсон ҳуқуқлари декларацияси инсон ҳуқуқларини ўз ўрнига қўйиш учун эмас, балки дунё халқларини ўша беш давлатга боғлаб бериш учун тузоқ сифатида қўйилган. Дунёдаги барча бахтиқароликларнинг, урушларнинг, бало-офатларнинг, инсон ҳуқуқларининг поймол этилишларининг бош сабаби ва манбаи шу БМТ ва унинг органларидир. БМТни тан олиш, унга қўшилиш, ундан мадад сўраш, унинг тавсиясига алданиб демократик, социалистик ёки миллийлик асосида партия тузиш ўз халқига, миллатига, динига, мол-дунёсига хиёнат ва ўз жонига қасд қилишдир.
Халқлар ўртасидаги катта тафовут, баъзиларининг хўжайин, бошқаларнинг қул бўлиши, баъзи Европа давлатларидаги ишчиларнинг ўртача йиллик маоши юз минглаб доллар бўлгани ҳолда, Осиё, Африка, Лотин Америкасида кишилар иш топа олмаслиги, топганларининг йиллик маоши бир неча юз доллардан ошмаслиги ва баъзиларнинг ҳатто беш йиллаб ўша ойликни ҳам ола олмаслиги, сунъий очарчиликка йўлиқишлари, юз миллионлаб кишиларнинг сиёсий қочоқларга айланиши, уй-жой у ёқда турсин ҳатто ватанидан ҳам айрилиши, буларнинг барча-барчаси шу БМТ бошқарувининг самараларидир.
11. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти (ЮНЕСКО) – БМТ ҳузуридаги ташкилот. 1945 йилда тузилган. ЮНЕСКОнинг мақсади маориф, фан ва маданият соҳасида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан дунёда тинчлик ва хавфсизлик бўлишига кўмаклашишдир. БМТга аъзо давлатлар уставга мувофиқ ЮНЕСКОга ҳам аъзо бўлишлари мумкин.
22-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|