4 ) Бошқаларнинг ҳаққи йўқ, улар шу беш давлатнинг корхоналарига хом ашё етказиб беришлари ва улар белгилаган соҳалар билангина машғул бўлишлари шарт. Жумладан: Европа давлатлари ҳарбий саноатнинг қитъалараро баллестик ракеталарсиз қисмлари билан шуғулланиши мумкин – бу ҳам чекланган миқдорда – ва оғир саноат, машинасозлик саноати, енгил саноатнинг ҳамма тури, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишга ҳақли. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларининг ҳарбий саноат, оғир саноат, машинасозлик саноати билан шуғулланишга ҳақлари йўқ. Улар енгил саноат, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишлари шарт, машинасозликнинг шу қишлоқ хўжалиги учун керакли бўлган турлари билан шуғулланишлари мумкин. Қайси бир давлатнинг улар белгилагандан бошқа соҳалар билан, машинасозлик саноати ёки енгил саноат билан шуғулланаётганини кўрсангиз, синчиклаб текширсангиз албатта икки холатнинг бири бўлади: Биринчиси: Ушбу давлат БМТ ташкил бўлишидан илгари саноатлашиб улгурган ва ҳозирда давом этиб келаётган бўлади. Иккинчиси: мазкур беш давлатнинг бирига қарам бўлган давлатни иккинчи йирик давлат ўз томонига оғдирмоқчи бўлса, уни қизиқтириш, илинтириш учун уни махфиёна йўллар билан саноатлаштиради ва ўзига қарам қилиб олади. 5) Дунёнинг барча давлатлари шу беш давлатнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларига ўз бозорларини очиб қўйишлари шарт. 6) Маҳсулотларга, хом ашёларга нарх қўйиш шу беш давлатнинг ҳуқуқи. 7) Барча давлатларнинг конституциялари шу беш давлат белгилаганидек, БМТ устави ва резолюцияларига мувофиқ бўлиши шарт. Йўқса у давлатни давлат сифатида тан олинмайди. Шунга кўра барча давлатларнинг давлат тузуми демократия асосидаги капиталистик тузум ёки социалистик тузум бўлиши шарт (ҳозирги кунда Ислом давлати номини олган давлатларнинг давлат тузуми номи Исломий бўлган, аслида эса капиталистик тузумдир).
20-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34
|