Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

4.    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Узоқ Шарқ учун Иқтисодий комиссияси (ОУШИК) – БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига қарашли ҳалқаро ташкилот. 1947 йилда тузилган. Унинг асосий вазифаси: Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатларининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга, улар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ва бошқа қитъалардаги мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдамлашишдир. Комиссиянинг олий органи – умумий сессия; одатда йилига бир марта чақирилади. Ижрочи органи – секретариат. Штаб квартираси Бангкокда (Таиланд).
5.    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Африка учун Иқтисодий комиссияси (АИК) – БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига қарашли халқаро ташкилот. 1958 йилда тузилган. Асосий вазифаси: Африка мамлакатларининг халқ ҳўжалиги тараққиётига улар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ва бошқа қитъалардаги мамлакатлар билан алоқаларни кенгайтиришига ёрдамлашишдир. Комиссиянинг олий органи – умумий сессия; одатда икки йилда бир марта чақирилади. Ижрочи органи – секретариат. Штаб квартираси Аддис Абебада (Эфиопия).
6.    Бирлашган Миллатлар тишкилотининг Лотин Америкаси учун Иқтисодий комиссияси (ЛАИК) – БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига қарашли халқаро ташкилот. 1948 йилда тузилган. Асосий вазифаси: Лотин Америкаси мамлакатларининг иқтисодий тараққиётига, уларнинг ўзаро ва бошқа қитъалардаги мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга кўмаклашишдир. Комиссиянинг олий органи – умумий сессия; одатда икки йилда бир марта чақирилади. Ижрочи органи – секретариат. Штаб квартираси Сантpягода (Чили).

7.         Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг савдо ва тараққиёт масалалари билан шуғулланувчи конференцияси – БМТ Бош Асамблеясининг доимий ташкилоти. 1964 йилда тузилган. Асосий вазифаси: турли мамлакатларнинг иқтисодий тараққиётига халқаро савдони ривожлантириш йўли билан кўмаклашишдан иборат. БМТга ёки унинг ихтисослашган ташкилотларига аъзо бўлган давлатлар мазкур ташкилотга ҳам аъзо бўлишлари мумкин. Конференция уч йилда бир марта чақирилади. Сессиялар ўртасидаги даврда унинг вазифаларини савдо ва тараққиёт масалалари билан шуғулланувчи кенгаш бошқаради. Кенгашнинг бир нечта ёрдамчи комитети ҳам бор. Бу комитетларнинг қарорларини амалга ошириш учун доимий секретариат тузилган. Штаб квартираси Женевада (Швецария).

 

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34