Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ислом эса, умуман бунинг зиддидир. У Оллоҳ таоло ўз пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (Соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)га туширган ваҳйдир. Оллоҳ таоло айтади:
وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى -3,
إِنْ هُوَ إِلاَّ وَحْيٌ يُوحَى -4,
„Ва у (яъни Муҳаммад сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Оллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳй қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳйдир".            [53:3,4]
Яна айтади:
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ
– „Албатта, Биз у (Қуръон)ни қадр кечасида нозил қилдик". [97:1]
Исломда аҳкомларни чиқаришда мурожаат қилинадиган ҳакам - Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодир, яъни ақл эмас, шариатдир. Ақлнинг иши Оллоҳ нозил қилган нусусларни тушунишга чеклангандир. Оллоҳ таоло айтади:
إِنْ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلَّهِ
„Ҳукм (чиқариш) фақат Оллоҳникидир". [6:57]
Яна айтади:
فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ

– „Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, у нарсани Оллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!"        [4:59]

 

48-бет

Бетлар: 1 2 3-4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68