Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Инсоннинг ишларига алоқадор бўлган нарсалар ҳақидаги асл қоида эса, модомики ҳаромлигига далил келмаган бўлса, мубоҳдир. Ҳар бир нарса аслида мубоҳ бўлади. Агар унинг ҳаромлигига далолат қиладиган шаръий далил келсагина ҳаром бўлиб қолади. Бунинг баёни қуйидагича: шаръий нусуслар ҳамма нарсани мубоҳ қилган. Зеро, нарсалар ҳақидаги нусуслар ҳар бир нарсани ўз ичига олган ҳолда умумий келгандир. Оллоҳ таоло айтади:
أَلَمْ تَرَوْا أَنَّ اللَّهَ سَخَّرَ لَكُمْ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الاَرْضِ
„Оллоҳ сизларга осмонлардаги ва Ердаги барча нарсаларни бўйсундириб қўйганини кўрмадингизларми?! "       [31:20]
Оллоҳ таоло инсонга еру осмонлардаги барча нарсаларни бўйсундириб қўйиши, ушбу нарсаларни инсонга мубоҳ қилиб берганидир. Оллоҳ таоло яна айтади:
هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُمْ مَا فِي الاَرْضِ جَمِيعًا
„У шундай зотки, сиз учун Ердаги барча нарсани яратди".   [2:29]
يَاأَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الاَرْضِ حَلاَلاً طَيِّبًا
„Эй инсонлар, Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар".             [2:168]
هُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الاَرْضَ ذَلُولاً فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ
„У (Оллоҳ) сизлар учун Ерни хокисор-бўйсунувчи қилиб қўйган зотдир. Бас, у (Ер)нинг ҳар томонида юраверинглар ва (Оллоҳнинг берган) ризқ-рўзидан енглар".             [67:15]

Ва ҳоказо...

 

32-бет

Бетлар: 1 2 3-4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68