Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
- Демократия, асл маъноси олиб қаралганда, татбиқ этишга ярамайдиган, ҳеч қачон вужудга келмаган, бундан кейин ҳам ҳаргиз вужудга келмайдиган хаёлий фикратдир. Чунки бутун халқ умумий ишларни муҳокама қилиш учун бир жойга доимий равишда йиғилиб туриши амалда мумкин эмас. Шунингдек, ҳокимият ва идора ишларига бутун халқнинг эгалик қилиши ҳам имконсиздир. Шу сабабли, демократияга турли йўллар қидириб, уни турлича таъвил қилишди (изоҳлашди). Унга президент, ҳукумат ва парламент аъзолари деган номларни киритишди.
Шундай бўлишига қарамай, демократиянинг маъноси ҳар хил таъвиллардан кейин ҳам воқеликка мос келмаяпти. У амалда вужудга келмади. Президент, ҳукумат ва парламент аъзоларининг кўпчилик халқ овози билан сайланиши ва депутатлар палатаси умумхалқ иродасининг сиёсий тимсоли ва халқнинг кўпчилигини гавдалантирувчи эканлиги ҳақиқат ва воқеликдан жуда узоқдир. Зеро, парламент аъзолари халқнинг кўпчилиги эмас, озчилиги томонидан сайланади. Чунки, парламентдаги ҳар бир ўринга бир эмас, бир неча кишининг номзоди қўйилади. Натижада овоз берувчиларнинг овози ана шу номзодларга бўлиниб кетади. Шундай қилиб, ким ўз доирасидаги овоз берувчиларнинг кўпроқ овозини олса ҳам, сайлаш ҳуқуқига эга бўлган кишиларнинг кўпроқ овозига эга бўлмайди. Бунинг натижасида ноибларнинг ғолиб чиққанлари ҳам халқнинг кўпчилигини эмас, балки озчилигининг овозига эга бўладилар.
13-бет
Бетлар: 1 2 3-4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68
|