Ҳизб табанний қилган фикрларга зид бўлган исломий фикрларга келсак, ундаги тушуниш йўли баён қилинади. Лекин уларга ҳужум қилинмайди, балки улар ҳам исломий раъй экани, лекин далили заифлиги кўрсатиб берилади. Масалан, мужтаҳидлардан айримлари халифа фақат қурайшлардан ёки аҳли байтдан бўлиши жоиз, деган бўлса, баъзилари аёл киши қози бўлиши мумкин эмас, деган. Яна баъзилари эса олтин ва кумушни, уларнинг закоти берилган бўлса ишлатмай тўплаш жоиз деган, яна баъзилари ерни ижарага бериш жоиз дейишади ва ҳоказо. Буларнинг барчаси исломий раъйлар бўлиб, уларнинг жамиятга кириши ман этилмайди, чунки булар жамиятда бетайинликни пайдо қилмайди. Зеро, улар ҳам Ислом бўлиб, ҳизб табанний қилган раъйлар каби далилга ёки шибҳи далилга суянади. Бундай исломий фикрларга нисбатан уларнинг хатосини кўрсатиб бериш билан кифояланилади.
37-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37
|