Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Умматнинг вужуди зимнидаги бу вужуд ичида ҳизбнинг ғолиб вужуди етакчилик марказини эгаллайди. Мана шу янги вужуд ёрдамида давлатнинг вужудини қулатади ҳамда фикрий ва ижроий вужудлар ёрдамида қолган барча гуруҳлар устидан ғолиб чиқади ва уларни ягона вужуд, яъни уммат вужуди таркибида бирлаштиради.
Ҳизб олиб борадиган кураш фикрий кураш бўлиши билан бирга, тушунча, ўлчов ва қаноатлар курашидир, фақат фикрлар кураши эмас. Шунинг учун у умумий алоқалар ва умумий манфаатларга ҳам қарши курашади. Чунки ҳизб вужудни ташкил қилувчи асосларни, яъни тушунча, ўлчов ва қаноатларни парчалаб ташлаш орқали умматнинг вужудидаги бузуқ сифатни парчалаб ташлашни хоҳлайди, асло умматни ҳам, унинг бирор аъзосини ҳам эмас. Зеро, ҳизб умматни қўлга олиш, унинг шаънини кўтариш, тубан вужудини гўзал бир вужудга - юксаклик ва улуғлик билан ажралиб турувчи вужудга айлантиришга ҳаракат қилади. Шунингдек ҳизб бу фикрий кураши билан давлатни ташкил қилган асослар - тушунча, ўлчов ва қаноатларни парчалаб ташлаш орқали давлатнинг вужудий сифатини парчалаб ташлашни хоҳлайди, асло салтанатни эмас. Зеро, у янги тушунча, ўлчов ва қаноатлар асосида салтанатга янги вужуд бериш орқали унинг ҳозирдаги мавжуд вужудини қўлга олиш ва ўзгартириш учун ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳизбнинг фикрий вужуд сифатидаги кураши икки вужуд билан - ижроий ва жамият вужудлари билан бўлади. Бинобарин, кураш шу икки вужудга қаратилгандир, улардан бошқасига эмас. Бу эса вужуднинг вужудга қарши курашидир. Давлатнинг вужуди ҳокимиятга эга бўлгани ва умматнинг вужудини бошқаришни қўлга олгани сабабли кураш -аслида бу икки вужудга қаратилган бўлса ҳам -фақат давлат вужудига қарши қаратилган бўлиши очиқ кўриниб турибди.
25-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37
|