Сиёсатчилар ва сиёсий таъсирга эга бўлган партиялар ҳам ҳукмрон гуруҳга киради. Шунинг учун ҳукмрон гуруҳнинг тасарруфларига, сиёсий фикрларига ҳужум қилиш, ҳокимнинг уммат ва бошқа давлатлар билан бўладиган алоқаларига ҳам ҳужум қилиш зарурдир. Уммат ва халқ ўртасида алоқаларни шу уммат ва халқларнинг ҳокимлари юргизаётгани, бошқараётгани ҳар лаҳзада аниқ ва равшан бўлиши лозим, яъни бу алоқаларни юргизаётган, бошқарётган ва тасарруф қилаётганлар ҳокимлардир. Халқнинг бугуни ва эртасига таъсир кўрсатиш, бу уммат ва халқлар ичига кириш фақат шу ҳокимларга, уларнинг фикрлари ва ишларига зарба берилгандагина мумкин бўлади. Шунингдек битта халқ ва битта умматнинг шахслари ўртасидаги алоқаларни бошқараётган ва тасарруф қилаётганлар ҳам шу халқнинг ҳокимларидир. Демак, ҳар қандай фикр ва туйғуларга таъсир кўрсатиб одамлар орасига кириш фақат одамлар билан ҳокимлар ўртасидаги ва ҳокимлар билан одамлар ўртасидаги алоқалар орқали, яъни ҳокимларга уларнинг фикрлари, ишлари ва тасарруфларига ҳужум қилиб зарба бериш орқали мумкин бўлади. Буларнинг барчаси сиёсий ҳизбнинг ишидир. Бу ишлар, яъни ҳокимларнинг уммат ва ўзлари ҳукм юритаётган халқлар ўртасидаги алоқаларни бошқаришга ҳамда бошқа давлатлар билан алоқаларини бошқаришга тааллуқли фикрлари, ишлари ва тасарруфларига зарба бериш сиёсий ҳизбнинг ишидир.
8-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37
|