Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунга кўра ҳизб жамиятга ёлғиз вужудий сифати очиқ намоён бўлиб турадиган шаклдаги фикрий вужуд сифатида кириши зарур. Зеро, фақат вужудий сифатнинг ёлғиз ўзи фаолият кўрсатиши лозим. Унда бошқа бирорта сифатни шерик қилиш жоиз эмас. Чунки у икки вужудга қарши курашаётган вужуддир. Вужудий сифатга асосланмаган бирор ҳизбий амал содир бўладиган ҳар қандай ҳолат ёки вужудий сифатга бошқа бирор сифатни шерик қилиш фақат муваффақиятсизликнинг ўзига чекланиб қолмай, балки курашда ҳизбни кучсиз қилиб қўяди ва унинг вужудий сифатини заифлаштириб юборади.

Ҳизбнинг вужуди унинг жиҳозини англатмайди, балки у бундан кўра қамрови кенгроқдир. Тўғри, ҳизбий амаллар ҳизб жиҳозлари тарафидан амалга оширилади. Бу жиҳозлар асосланган тушунча, ўлчов ва қаноатлар ҳизб вужудининг бир жузъи, лекин ҳизбнинг вужуди эмас. Ҳизбнинг вужуди одамларнинг бир жамоасида гавдаланиб турган ушбу тушунча, ўлчов ва қаноатларнинг мажмуасидир. (Бу ерда одамларнинг шахсий сифати эмас, инсонлик сифати эътиборга олинади). Агар одамларнинг ушбу жамоаси ёки шу жамоанинг аъзоси бўлган бирор шахс ёхуд жиҳозлардан қайсидир жиҳоз тарафидан тушунча, ўлчов ва қаноатлар мажмуасига мувофиқ бўлган ишлар содир бўлса, бу нарса шахс ёки жиҳоз тарафидан эмас, балки бир вужуд сифатида ҳизб томонидан содир бўлган деб ҳисобланади. Вужудий сифат бир неча омиллардан ташкил топиб, бу омилларни бир робита боғлаб туради ва шу робита вужудни шакллантиради.

 

26-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37