Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
5. Бу даврда вилоят лажнаси ўзининг барча ишларида ҳизбий мустаҳкамлашни амалга ошириш ва уммат билан бўладиган алоқаларни кучайтириш учун ҳаракат қилиши вожиб бўлади. Бундан икки нарса келиб чиқади: а) Ҳизбга нисбатан. б) Ҳизбнинг уммат билан алоқаларига нисбатан.
а) Ҳизбнинг жисмига нисбатан бўладиган ишлар: Вилоят лажнаси салобати ва амал қилишга бўлган қудрати мукаммал бўлиши учун шахсларда уларни кўпайтиришдан кўра кўпроқ сақофатни чуқурлаштиришга эътибор берилади. Эндиликда ҳизбда шараф учун ва фақат ёрдам кўрсатиш учун аъзо бўлганларга ўрин йўқ. Балки ҳизбнинг ҳар бир аъзоси ҳалқа бериши, ҳалқа олиши, шаҳрий ҳалқаларга қатнашиши ва ўзига топширилган ҳизбий вазифаларни бажариши вожиб. Ҳизб эҳмол берган (эътиборсиз ташлаб қўйган) кимсага ачинилмайди, чунки бу кимсаларнинг ўзлари ўзларини эътиборсиз қолдирдилар. Ахир улар уйғотилганларидан кейин қандай қилиб яна уйқуга кетдилар?! Ҳолбуки улар аланга ичида ва жанг майдони ўртасида бўлсалар!
б) Ҳизбнинг уммат билан бўлган алоқаларига нисбатан бўладиган ишлар: Ҳизб умматга қўпол муносабатда бўлмасликка жиддий эътибор қаратиб, умматнинг раъйига зид бўлган раъйни очиқлик ва журъат билан беради. Лекин буни уммат «ҳизбни ўзига душманлик эълон қиляпти», деб ҳисоблайдиган қилиб қўядиган услублар билан бермайди. Балки ўзининг асл моҳиятини, яъни ҳизб умматни уйғотиш, қутқариш ва тубан ҳолатидан юксалтириш учун ҳаракат қилаётганини баён қилиб бериши даркор.
32-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37
|