Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Жамият эшигини очиш жиҳатидан олиб қаралганда шундай. Жамиятга киришга келсак, унга ҳар қандай аралашмалардан холи, пок ва соф Исломдан бошқа нарсанинг киришига йўл бермаслик вожиб. Зеро, кофирлар, ҳокимлар ва сиёсатчилар Ислом номи билан - жамиятда Ислом тарафидан бетайинлик пайдо қилиш учун - исломий бўлмаган ҳар хил фикрларни киргизадилар. Мусулмонлар ушбу жиҳатларни тўлиқ англашлари ва Исломга зид ҳар қандай фикрга қарши куфр фикрига қарши курашгандай курашишлари вожиб. Зеро, у ҳам очиқ куфрдир.

Лекин бу ҳужум сиёсий фикрларга ва қонуншуносликка оид фикрларга қарши қаратилган бўлади, яъни фикрлар берилаётган ёки баҳс қилинаётган пайтда давлат ишларида намоён бўладиган жамият алоқаларига тааллуқли фикрларга қарши қаратилган бўлади. Масалан, кўп хотинлиликни ман қилиш, хайрия жамиятларини тузишга рухсат бериш, вазирликларда иштирок этишга рухсат бериш, Ислом оламидаги давлат ҳокимлари ўртасида ўзлари ўтирган жойни сақлаб қолиш учун бирлашиш, араб бирлиги ташкилоти, яшаш даражасини кўтариш, ажнабий сармояларни мамлакатга киритиш ва ҳоказо. Буларнинг барчаси ғайри исломий фикрлар бўлиб, улар исломий деган эътиборда ёки Исломга зид эмас, деб киргизилади. Бу фикрларга қарши ҳужум қилиш, курашиш ва жамиятда бетайинлик пайдо қилмаслиги учун унга кириб келишига имкон бермаслик вожибдир.

 

36-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37