Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунинг учун ҳам исломий давлат салтанати қулатилгандан бери исломий ҳаракатлардан бирортаси жамиятга кира олмади. Балки жамият ташқарисида қолиб кетди ва жамият Исломдан холи бўлиб қолаверди.
Ҳизбут Таҳрир Ислом салтанати тугатилгандан бери жамиятга киришни ўз олдига жиддий мақсад қилиб қўйган ҳаракатларнинг биринчиси бўлди. Унинг жамиятга кириши куфр устидан Исломнинг ғалаба қозониши бўлади. Мустамлакачи кофирлар, ҳокимлар ва сиёсатчилар Исломни жамиятдан чиқариб юборишгандан кейин унинг яна қайтадан жамиятга кириб келишини кўришлари осон эмас. Шунинг учун ҳам улар ҳизбнинг жамиятга кириш йўлини тўсмоқ ниятида жамият эшиги ортига зулфин ва қулфлар қўйишади. Агар ҳизб бу зулфин ва қулфларни парчалаб, жамият эшигини очса ёки эшикнинг ўзи унга очилса, ҳукмрон доиралар жамият яна исломий жамият бўлиб қолмаслиги учун ҳамда ундан Исломни суриб чиқариш осон бўлиши учун жамиятда бетайин ҳолатни пайдо қилишга киришадилар. Демак, жамиятга киришга ҳаракат қилинаётган пайтда ва ундан кейин ҳам буларни онгли равишда тўлиқ билишга, жамият эшиги ортидаги зулфин ва қулфларни парчалаб ташлашга ва жамият бетайин ҳолатга тушиб қолишининг олдини олишга қаттиқ эътибор бериш зарур.

Жамият эшиги ортидаги зулфин ва қулфлар сиёсат ва қонун чиқаришдаги асосий ўлчовлардир. Бу ўлчовлар халқ устидан ҳукмрон бўлган ва раъйи ом ҳам халқ тарафида бўлган пайтда ўзига зид бўлган фикрларни рад этади. Модомики бу ўлчовлар фикрлар устидан ростлик ёки ёлғон, тўғрилик ёки бузуқлик билан ҳукмронлик қилар экан жамиятга кириш учун қилинган ҳар қандай ҳаракат муваффақиятсиз бўлиб қолаверади.

 

34-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37