Лекин шу эътибордаки, биз хоҳлаётган жамият бошқа жамиятларга ўхшамаган, алоҳида ва ўзига хос жамиятдир. Ушбу ўрганиб чиқишнинг тафсилий баёни эса қуйидагича: Бир шахс иккинчи ва учинчи шахс билан бирга жамоатни ташкил қилади. Агар улар ўртасида доимий алоқа пайдо бўлса, шахсларнинг оз-кўплигидан қатъи назар, улар жамиятга айланадилар. Одамлар ўртасидаги бундай алоқани вужудга келтирган нарса улардан ҳар бирининг қўлга киритишга интилаётган манфаатидир. Бу манфаат фойда топиш ёки зарарни даф қилиш бўладими, фарқи йўқ. Манфаатга интилтираётган куч инсонда мавжуд бўлган ғариза ва узвий эҳтиёжларни қондиришга ундовчи ҳаётий кучдир. Ушбу ҳаётий кучдан эҳтиёжларни қондиришга бевосита ундовчи туйғулар келиб чиқади. Бироқ бу ундовчи омил ҳайвонда ўзининг бошидан ўтган ёки бошқа ўтказган тажрибалар ва ҳаётий куч асосида ҳаракатга келса, инсон ҳайвондан фарқли ўлароқ, эҳтиёж ва ғаризаларини қондириш вақтида тушунчалари белгилаб берган кайфият асосида ҳаракат қилади. Демак, эҳтиёж ва ғаризаларни қондиришга ундовчи туйғулар турини ва ҳаракат қилиш кайфиятини тушунчалар белгилаб беради. Ушбу тушунча ва туйғуларга қараб инсон ўз манфаатларини тартибга солади. Натижада одамлар ўртасида фикрлар, туйғулар ва татбиқ қилинаётган қонунлар асосида алоқа вужудга келади. Кўриниб турибдики, одамлардан ташкил топган жамоатни жамиятга айлантирувчи омил улар ўртасидаги алоқалардир. Шунга кўра жамиятга кириш одамлар ўртасидаги мавжуд алоқаларга қарши чиқиш демакдир.
6-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37
|