Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунинг учун воситаларни қувватли қилиш мақсадида ҳизб табанний қилган фикрларга зид келиш келмаслигига эътибор берилмаган ҳолда янги услубларни таклиф қилиш кўпаяверади. Ҳизб бундай вақтда услуб ва воситаларни онгли равишда тушуниши ва жамият эшиги олдида туриши қанчалик чўзилиб кетса ҳам, жамиятга киришда ўз фикрати, тариқати ва услублари асосида ҳаракат қилиши зарурлигини идрок этиши керак. Ҳизб жамиятда таъсирланувчи эмас, балки таъсир ўтказувчи шаклда, жамиятни ўзгартирадиган, ўзи эса ўзгармайдиган вазиятда ҳамда бошқаларга бўлган ишончни сусайтирадиган ва ўзининг зотий қийматларини тўла сақлаб қоладиган қатъийликда ҳаракат қилиши лозим.
Жамият эшигини очиш ёки унинг ўзи очилиши учун ҳизбнинг жамият эшигини қоқиш йўлидаги ҳаракатини тасаввур қилиш учун ва жамиятда ҳукмрон асосий ва иккиламчи фикрларни ҳамда жамиятда ҳукмрон туйғуларни ўзгартириш мақсадида жамият сари қилинаётган ҳаракатнинг моҳиятини идрок қилиш учун жамиятнинг маъносини ҳизб таъриф берганидек идрок қилиш ва ҳизб ўзига мажол қилиб белгилаган минтақадаги жамиятнинг воқелигини, унинг умумий ва жузъий нарсаларини онгли равишда батафсил тушуниш зарур.

Ҳизб жамиятга одамлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлар мажмуаси деб таъриф берди. Бу таъриф умумий бўлиб, жамият воқелигини - жамият бўлгани жиҳатидан - ўрганиб чиқишнинг натижасидир.

 

 

5-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37