Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу мавзудаги шаръий ҳукмга тўхталинмайди. Масалан, улкан маблағларни самарасиз ва ҳақиқий бир фойдани юзага чиқармайдиган лоиҳаларга сарфланишида одамлар устига тушаётган зулмни баён қилиш каби. б) Бирор муаммони нотўғри муолажа қилинаётгани ва бу муаммонинг муолажасидаги Аллоҳнинг ҳукми баён қилинади. Масалан, давлат миршабни ҳайдовчиларнинг қоида бузишларини тергаш ва ҳайдовчини то маҳкамага бормагунча ушлаб туриш учун одамлар устидан ҳукмрон қилиб қўйган. Исломда эса муҳтасиб (жамоат ҳаққига зарар келтираётган қонунбузарликларни ажрим қилувчи қози) қонунни бузган одам билан ҳодисани ўша вақтдаёқ муҳокама қилади, ҳукм чиқаради ва ҳукмни ўша вақтнинг ўзида кечиктирмасдан ижро қилади. Бу эса манфаатлар эътиборсиз ташлаб қўйилмаслигини кўрсатади.
Шу кундаги сиёсий манфаатларга қарши чиқиш эса, вазирлар маҳкамасининг қандай ташкил қилинганига, ҳукуматни қандай бошқараётганига, парламент мажлиси ғафлатда эканига ва уларни сиёсий доира қилиб қўйган демократиянинг ўзи арзимас нарса эканига ҳужум қилиш билан бўлади. Бошқа давлат элчихоналари ҳукумат ишларига аралашаётгани, қабила бошлиқлари ва сармоядорларнинг ҳукмрон синфларга ўз нуфузини ўтказаётгани ва шу каби нарсаларни фош қилиш орқали амалга оширилади. Бу ишларни вазирлар маҳкамаси ташкил қилинаётган ёки унга ишонч билдирилаётган пайтда ёки парламентнинг навбатдаги мажлиси очилаётганда ёки бевосита шуларга алоқали ҳодиса содир бўлган пайтда амалга оширилади. Гоҳо шу куннинг манфаатларига қарши чиқиш билан бирга олиб борилади.

 

15-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37