Бу эса фақат жамоатда ва жамоат билан бирга амалга ошади. Мазкур такрорлаш, қаноатлантириш ва татбиқ қилиш ушбу жамоатда ва у билан бирга давомли суратда олиб борилади ва натижада фикрат - жамоат сифатида - ушбу жамоатнинг ва унинг ҳар бир аъзосининг мулкига айланади. Фикрат уларнинг ҳаётга қарашларига таъсир кўрсатиб, унга асос бўлиб қолади, ишларига таъсир кўрсатиб уларни тўғрилайди ва у ҳукмрон фикратга айланади. Агар бу фикрат инсонга қўйилса, унинг хусусиятларидан инсон таъсирланадиган асос бўлиб қолади. Бу билан фикрат учун ўзига хос бир вужуд пайдо бўлади. Бу вужуд гарчи уммат вужудининг бир қисми эмас, умматнинг бир қисми бўлса ҳам, уммат вужудидан бутунлай бошқа вужуддир. Бу ўзига хос вужуд давлат вужуди остида эмас, давлат салтанати остида ҳаракат қилади. Ушбу фикрий вужуд уммат ичида шаклланган ҳизбдир. Демак халқ ёки давлатга таъсир кўрсатувчи нарса муфаккир шахслар эмас, ҳизбдир. Ҳизб - вужуд сифатида - бир вақтнинг ўзида давлатнинг ҳам, умматнинг ҳам вужуди билан улар устидан ғалаба қозониш учун курашади. Чунки унда таъсирланиш эмас, таъсир ўтказиш хусусияти бор. Давлат ва умматнинг вужуди бунинг акси бўлиб, таъсир ўтказиш эмас, таъсирланиш хусусиятига эгадир. Ҳизб ўзининг фикрий вужудини қанчалар мустаҳкам ушлашига қараб у олиб бораётган кураш муддати ё чўзилади ёки қисқа бўлади. Зеро, у - вужуд сифатида - ўз фикрий вужудини маҳкам тутиши кураш муддатини қисқартиради, енгил қараши эса бу муддатни чўзиб юборади. Агар ҳизб ўз тушунча, ўлчов ва қаноатларидан чекинмаса, шубҳасиз бу икки вужуд - давлат ва умматнинг вужуди устидан ғалаба қозонади. Чунки у тезда одамлар ичидаги кучли гуруҳ устидан ғолиб бўлиб, у гуруҳ билан бирга битта вужудга айланади.
24-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37
|