Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ҳизбнинг вужудий сифати таркиб топадиган омиллар тушунча, ўлчов ва қаноатлар мажмуаси ҳамда одамлар жамоасидир. Ушбу омилларни боғлаб турган робита ҳизб асосланган ақида ва ҳизбни ўзига хос тушунчалар билан ажратиб турган сақофатдир. Ушбу омиллар ва уларни боғлаб турган робитадан фикрий вужуд, яъни ҳизбнииг вужуди таркиб топади. Мана шу вужуд ёлғиз ўзи фаолият олиб бориши лозим. Бу вужуд давлат ва умматнинг шахсияти каби қуввати, ҳайбати ва ўзи ҳам ҳис қилинадиган шахсиятдир. Мана шу шахсият ёки вужуд жамиятдаги кураш майдонига киради ва у умматга етакчилик қилишни бошқариш ва кейин салтанат тизгинини қўлга олиш учун ҳаракат қилиши лозим. Ҳизб - бу шахсиятни уммат ўзининг шахсияти қилиб олиши учун ва умматнинг шахсиятини ҳизб ўзининг шахсияти қилиб олиши учун ҳаракат қилиши лозим.
Ҳизб ушбу нашрада баён қилинган режа асосида жамиятга кириши учун қуйидаги услубларга мувофиқ ҳаракат қилинади:

а) Ушбу режанинг услубига кўра, ҳизбийлар томонидан тартиблаштириш билан ва бевосита маҳаллий лажналар томонидан тартиблаштириш билан содир бўладиган бирор иш йўқ. Балки ҳар бир ҳизбий йигит даъватни кўтариб чиқиш ва мунозара қилиш, ҳалқалар бериш ва жамиятга боғланишда давом этади. Шунингдек маҳаллий жиҳозлар ҳам ўз вазифаларини, яъни: тартибли сақофат ва жамоий сақофатларни бериш, даъватни бошқариш, мунозараларга тааллуқли зарур тартиботларни - масалан мунозарларни қизғин тус олдириш учун муайян фикр бериш кабиларни - қўллаш, ҳизбий йигитларни кучайтириш учун муайян услубларни жорий қилиш ишларини олиб боришда давом этадилар.

 

27-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37