Чунки фикрлар агар тушунчаларга айланса, инсоннинг яшаш тарзига таъсир кўрсатади ва инсоннинг яшаш тарзини шу тушунчаларга мувофиқ юрадиган қилиб қўяди. Натижада инсоннинг ҳаётга қараши ва бунинг натижаси ўлароқ манфаатларга қараши ҳам ўзгаради. Салтанат эса ушбу манфаатларни бошқариш ва уларни юргизишга бошчилик қилиш демакдир. Манфаатларни бошқариш (яъни, салтанат) жамиятдаги энг кучли гуруҳнинг қўлида бўлади. Агар бир минтақада яшаётган одамларнинг манфаатларга қараши бир хил бўладиган бўлса, улар ўз ишларини бошқарадиган шахсни сайлайдилар, яъни уларнинг манфаатларини юритадиган салтанатни тиклайдилар ёки манфаатларини юритиш учун салтанатдаги ўзлари сайлаган шахснинг бошқарувига рози бўлишади. Шундан маълум бўладики, ҳокимият уммат томонидан келади, яъни уммат ҳокимиятни амалда ўзи танлайди ёки мавжуд ҳокимиятга сукут қилади. Сукут ҳам ихтиёр турларидан биридир. Аммо одамларнинг манфаатларга қарашлари ҳар хил бўлса, унда улар бир неча гуруҳларга бўлиниб кетишади ва салтанатни мана шу гуруҳларнинг энг кучлиги қўлга олади ҳамда ўз манфаатлари ва бошқа гуруҳларнинг манфаатларини ўзининг манфаатларига мувофиқ бошқаради ва ҳамма ушбу гуруҳга бўйсунишга, манфаатлари ушбу гуруҳ манфаатларига мувофиқ бошқарилишига мажбур бўлади ва ҳатто бу бошқаришни яхши деб қабул қилади. Барча гуруҳларнинг манфаатларга қараши ўша гуруҳнинг қарашига мувофиқ бўлиб қолади ва гуруҳларнинг барчаси битта гуруҳга бирлашиб кетади. Ёки уларга ушбу ҳукмрон гуруҳ устидан ғолиб бўлиб, ундан салтанатни тортиб олиб, барчанинг манфаатларини салтанатни қўлга олган гуруҳ манфаатларига мувофиқ бошқаришга фурсат етгунча вазият шундай бўлади.
18-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37
|