Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу ҳол инсон манфаатларини бошқаришга асосланган ҳар қандай салтанатда табиий ва муқаррардир. Салтанат қабилачилик салатанати ёки демократик салтанат ёки исломий салтанат бўладими бунинг фарқи йўқ. Ҳатто диктатура салтанати ҳам битта шахс салтанати эмас, гуруҳлар салтанатидир. Чунки диктаторнинг инсон манфаатларини бошқариши бирор кучли гуруҳ уни қўллаб-қувватлаши ёки унинг бошқаришини сукут билан қабул қилганлари сабабли амалга ошади. Бу икки ҳолатда ҳам бошқараётган шахс ўзини қўллаб-қувватлаётган ёки сукут қилиб турган гуруҳ салтанати орқали иш юргизади, асло битта ўзининг салтанати билан эмас. Шунга кўра ҳаёт ҳақида муайян фикрларнинг бўлиши лозим ҳамда то салтанат қўлга олингунча бу фикрларни қаноат ҳосил қилиб кўтариб чиқадиган, розилик ва қизиқиш билан қабул қиладиган кучли гуруҳнинг бўлиши шарт. Гуруҳ деганда ҳизб эмас, балки жамиятдаги ҳар қандай жамоа назарда тутилмоқда. Чунки ҳизб гуруҳ эмас, балки маънавий шахсиятдир.
Тушунчалар, ўлчовлар ва қаноатлар мажмуасида намоён бўлувчи ҳаёт ҳақидаги муайян фикрлар - шулар асосдир. Одамларнинг кўпчилиги ёки улар ичидаги кучли бир гуруҳ ушбу тушунча, ўлчов ва қаноатларни - гарчи умумий шаклда бўлса ҳам - қабул қилиши давлатни вужудга келтириб, ундаги салтанатни ўзгартиради. Одамларнинг ёки ушбу гуруҳнинг бу фикрларни қабул қилиши - нозик тасвирлаб бериш, кучли таъсир кўрсатиш натижасида ёки бир нечта ҳодисаларга мос келганини ҳақиқатда гувоҳлари бўлишган воқелик натижасида юзага келишидан қатъи назар.

 

19-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37