Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Сиёсий ҳизб то жамият ичига кириб, ҳокимларнинг уммат билан ва умматнинг ҳокимлар билан бўладиган алоқаларини ўзи табанний қилган фикрлар асосида бошқармагунча, таъсир қилишда, умматнинг унга қарашида ҳамда уммат ҳокимларни ўша сиёсий ҳизбдан бўлиши керак деб ҳисоблашида худди сиёсатчилар ва ҳукмрон гуруҳлар бошқаргани каби иш юритмагунча жамият ичига кирган деб ҳисобланмайди.

Биз очиқ, айта оламизки, Ҳизбут Таҳрир жамият сари йўлни сустлик ҳам, шошқалоқлик ҳам қилмай, балки табиий юрган ҳолда босиб ўтди. Бу ишда муваффақият қозонишига 1956-57 йилларда бўлиб ўтган сиёсий воқеалар ёрдам берди. Ҳизб ҳозирда жамият эшигини очиш ёки бу эшикнинг ўзи унинг олдида очилиши учун жамиятдаги алоқаларга тинимсиз қаршилик қилмоқда ва бу қаршилик кўрсатиш билан ҳокимлару сиёсатчиларнинг ҳукм юритиш ва сиёсатда тутган ўрнига ҳамда умматнинг ҳизбга, ҳоким ва сиёсатчиларга қудрат, ишонч ва холислик жиҳатларидан қарашига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Шу ҳаракатлари билан у жамиятда мустаҳкам қадам ташлашга қодир бўлишга интилмоқда. Шунинг учун ҳизб сиёсий ҳаракатининг иккала қисми, яъни фикрий ва сиёсий кураш сезиларли шаклда ички ва ташқи алоқаларга қаратилган бўлиши зарурдир. Шу билан бир пайтда тартибли сақофат ҳам, жамоий сақофат ҳам ўзининг белгиланган йўлида юришда давом этиши ҳамда услубларни мукаммал адо этишга ва ҳар хил воситаларни кўпайтиришга катта эътибор бериш зарур. Лекин буларнинг ҳаммаси қачонки ҳизб қарши чиқаётган алоқаларнинг воқелиги ҳис қклиниб, идрок қилинадиган бўлгандагина ва ҳизб тарқатаётган фикрларнинг воқелиги тасаввур қилингандагина натижа беради.

 

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37